Иван Бошкович: "Пахтакор"да қандайдир муаммо кўрмадим.

Иван Бошкович: "Пахтакор"да қандайдир муаммо кўрмадим.

Суперлига 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Сўғдиёна" (2:3) учрашувидан сўнг клублар устозлари ўз таассуротлари билан ўртоқлашишди.

Иван Бошкович("Сўғдиёна):Ниҳоят ғалаба қозона олганимиздан хурсандман. Ўйинда 5та гол ва яна кўплаб вазиятлар содир бўлди. Футболчиларимга ишонаман. Улар бугун ғалабага ҳақли ўйин кўрсатишди. 
Стабиллик етишмаяпти деган саволга унча қўшилмайман. Биз бунгача чемпионат пешқадами билан ўйинда мағлуб бўлдик. Ностабиллик йўқ. Ўйинимизни яхшиласак, натижа келади.
Тактика бор, аммо тактикага ўйинчилар доим ҳам мос келиши қийин. Дориев ва Ёвович жуда сифатли ва кучли футболчилар. Дрибблинги яхши ва ҳужумларни якунлай оладиган футболчилар. Бошқа ёшларимиз ҳам бор. Масалан, Аҳадов бугун лигада дебют қилди. Қолаверса, Мустафоқулов ҳам Суперлигада ҳали ўйнамаган. Шунингдек, Мавлонқулов, Синдаров, Фозилов каби ёшларга ҳам қаттиқ ишонч билдираяпмиз.

Замонавий футболда рақибдан келиб чиқиб тактика танланади ва ўйналади. Ҳеч ким ҳеч кимдан қўрқмайди. Рақиб кучли таҳлил қилинади ва шунга қараб тактика танланади. "Пахтакор"да қандайдир муаммо кўрмадим. Улар кучли жамоа ва чемпионлик учун ҳали курашади. Уларнинг сафида терма жамоа сафида ўйнайдиган кўплаб футболчилар ўйнайди.

Максим Шацких ("Пахтакор"): - Дастлабки голдан кейин негадир тушуниб бўлмайдиган даражада ўйинимиз ўзгарди. Бошқа ҳеч нима дея олмайман.
coach-shask.jpg
Маҳорат етишмаяпти. Қолаверса, ақллироқ ўйнаш керак бўлган вазиятларда ҳам хатолар қилаяпмиз. Хатолар жуда хунук ва ёш болаларча хатолар. Мағлубият учун барча жавобгар бўлиши керак. Мураббийлар ўз ишлари учун, футболчилар майдондаги ҳаракатлар учун.
Қатардаги мусобақадан ёшлар қандай кайфиятда қайтишади, билмайман. Бошқа ёшлар бор, уларни синовдан ўтказамиз.

"ПАХТАКОР" – "СЎҒДИЁНА" 2:3

"Пахтакор" стадиони. 556 томошабин

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев

Қанот ҳакамлари: Александр Сидоров, Ислом Носиров

Захира ҳаками: Алишер Абдувоҳидов

VAR: Аскер Нажафалиев

AVAR: Акмал Ғиёсов 

Назоратчи: Жаҳонгир Саидов   

Комиссар: Даврон Иброҳимов

Гол: 1:0 — 10, Дониёр Абдуманнопов, 1:1 — 23, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 1:2 — 33, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 2:2 — 45+3, Диёр Холматов, 2:3 — 57, Шоҳруҳ Абдураҳмонов.

"Пахтакор": 35.Павел Павличенко, 2.Беҳруз Асқаров (18.Саидумархон Саиднуруллаев, 79), 3.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Диёр Холматов, 10.Драган Черан, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Умар Адҳамзода, 27.Сардор Собирхўжаев, 33.Дониёр Абдуманнопов (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 70), 77.Дилшод Саитов.

Захира: 12.Владимир Назаров, 15.Диёр Ортиқбоев, 19.Суннатилла Поёнов, 24.Кирилл Тодоров, 31.Муҳаммадали Усмонов, 40.Кими Мерк, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 3.Исломжон Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 7.Муҳаммадсафо Фозилов, 8.Владимир Йовович (11.Зоран Петрович, 80), 10.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 14.Люпчо Дориев (6.Алишер Салимов, 68), 15.Хондамир Мустафоқулов (5.Жасур Ёқубов, 68), 17.Самандар Синдаров (9.Самандар Мавлонқулов, 59), 28.Станислав Андреев (18.Миржалол Абдумуталов, 80), 33.Олег Зотеев.

Захира: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 63.Низомиддин Фарҳодов, 68.Сардор Ҳошимов, 90.Улуғбек Кенжаев.

Огоҳлантириш: Люпчо Дориев (65).