Олимп зонасида ҳам Жаҳон билан бўйлашиш вақти келди ёки InterFUTBOLнинг сешанба сонида

Олимп зонасида ҳам Жаҳон билан бўйлашиш вақти келди ёки InterFUTBOLнинг сешанба сонида

Мана ниҳоят 24 июль (чоршанба) куни олимпиячиларимиз ўзларини дастлабки ўйинларини кимсан Испания термасига қарши майдонга тушишади.

Тўғри барча нигоҳлар энди Парижга қаратилган бўлсада, Суперлига жамоаларидаги "келди-кетди"лар ҳам эътиборимиздан четда қолмаган. Шундай экан "ИнтерФУТБОЛ" газетасининг 23 июль кунги сешанба сонида Сиз азизларга манзур бўладиган қатор қизиқарли мақолалар чоп этилди. Жумладан,...

- Инқироз даври-янги тарих илдизи;

- Диққат, ҳаммаси чоршанба куни бошланади;

- Эсанов Россияга, Отахонов Таиландга..;

- Давралар оралиғида: Ким, қачон ва қаерда?

- Олимпиада-2024: Иштирокчилар сони бўйича рекорд;

- Сўз Вагиз Галиулин ва Рустам Турдимуродовга;

- Ўзимизнинг Кападзе кимларга рақиб?

- Сўйланг мукофот пулидан сўйланг..;

- Наф бермаган чора;

- Истанбул учбурчаги бўйлаб;

- Гвинеялик Илайш Морибада нима гаплар?

- Де Йонг, Левандовски, кейин Мбаппе..;

- Инфантино дабдали ҳиндча тўй меҳмони;

- "Жирона" орқали сеҳрли парвоз;

- Жоржиньо: "1994 йилда бизни Загалло қўғатганди";

- Испанча қатъият билан ва бошқа шу сингари эксклюзив материалларни нашримизнинг 57(2166)-сонида мутолаа қилишингиз мумкин.

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!