НИГОҲ: АПЛ тарихидаги энг йирик камбэклар

НИГОҲ: АПЛ тарихидаги энг йирик камбэклар

«Борнмут» бу борада 5-жамоага айланди! Премьер-лигада 3та голли фарқни йўққа чиқариб, якунда ғалабани тантана қилган ажойиб камбэк охирги марта 2003 йилнинг октябрида кузатилган экан.

Демак, «Борнмут» такрорлаган охирги камбэкка 20 йилдан ошибди. Ўтган ҳафта бошида ўтказилган баҳсда «Борнмут» дастлаб «Лутон»дан кетма-кет 3та гол қабул қилиб олади. Иккинчи таймда эса рақиб дарвозасига 4 бор йўл топиб, камбэк амалга оширишга муваффақ бўлди. Planetfootball.com сайти ана шу воқеълик баҳонасида АПЛ тарихида 3та гол фарқини йўққа чиқаришга муваффақ бўлган жамоалар ҳақида тўхалди.

Эслатма: бу ерда гап фақат ғалабалар ҳақида боради. «Ньюкасл» 2010 йилда «Арсенал» билан 4:4 ҳисобида дуранг ўйнаган - бу Прьемер-лига тарихида тўртта гол фақрини йўққа чиқарган ягона клуб. Аммо бу дуранг, ғалаба эмас.

«Лидс» - «Дерби Каунти» - 4:3, 1997 йил ноябрь

«Лидс Юнайтед» 1997 йилнинг ноябрида ўз уйида «Дерби»га қарши ўйинда учта гол ортда қола туриб, якунда ғалаба қозонган биринчи жамоа бўлди. Жорж Грэм давридаги «Лидс»нинг олдинги натижалари ёмонроқ ва ўйинлар зерикарли бўишини ҳисобга олиб, жамоанинг 3та голни йўққа чиқаргани афсонавий бўлиб қолди. Дин Старрижнинг иккита голи ва Алёша Асановичнинг пенальтиси «Дерби»ни ҳисобда олиб чиқди, аммо «Лидс» Род Уоллес ва Гарри Кьюэллнинг голлари билан тезда жавоб қайтарди ва танаффусда ҳисобни 3:2 кўринишига келтирди. Мезбонлар иккинчи бўлимда устунлик қилишди, аммо улар сабрли бўлишга мажбур бўлишди ва охир-оқибат 82-дақиқада Жимми Флойд Хассельбайнкнинг «нуқта»дан зарбаси орқали ҳисобни тенглаштиришди. Худди «Дерби» бир очкони ушлаб тургандек туюлганди, Ли Бойернинг қўшиб берилган дақиқаларда «момақалдироқ»дек зарбаси Элланд Роуд қўриқлаётган дарвозасини ишғол қилди.

«Вест Хэм» - «Уимблдон» - 3:4,  1998 йил сентябрь

«Вест Хэм» 14-дақиқадан сўнг Жон Хартсон ва Ян Райтларнинг голлари эвазига «Уимблдон» устидан икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишади. Ўйин тугашига ярим соат қолганида эса Райтнинг 2-голи 3 очкони нақд қилиб қўйгандек эди, аммо Маркус Гейл бир зумда жавоб қайтарди ва меҳмонларга озроқ бўлсада имконият берди. Гарри Реднаппнинг «болғачилари» 2-бўлимда таслим бўлишди, чунки Жейсон Юэлл, Гейл ва захирадан қўшилган Эфан Экокунинг голлари Жо Киннер қўл остидаги жамоага машҳур ғалабани келтиради.

«Тоттенхэм» - «МЮ» - 3:5,  2001 йил сентябрь

Сэр Алекс Фергюсон ўзининг автобиографиясида Дин Ричардс, Лес Фердинанд ва Кристиан Зигелар «шпорлар»ни асосий таймда олдинга олиб чиқишганидан сўнг: «Улар кийиниш хонасига кириб, 3та гол ўтказиб юборилганда ҳам, футболчилар камбэкка тайёр эдилар», деб эслайди. Энди Коул иккинчи бўлимда меҳмонларнинг 5та голли ажойиб сериясини бошлаб берди, ундан ке­йин Лоран Блан, Рууд ван Нистелрой, Девид Бекхэм ва Хуан Себастьян Веронлар гол муаллифига айланишди. Никки Батт ўрнига тушган «суперзахира» - Оле Гуннар Сульшер эса «Юнайтед»нинг 4-5-голларига ассистентлик қилди.

«Вулерхэпмтон» - «Лестер» - 4:3,  2003 йил октябрь

2003 йилнинг кузида «Молинё»даги триллерда «бўрилар» ҳам, «тулкилар» ҳам нега ўзларининг бемаъни ҳимоялари билан жадвалнинг энг юқоридалиги билан ажралиб турган. «Лестер» ярим ҳимоячилари Лес Фердинаннинг икки голи ҳамда Рикардо Шимекани бир голи эвазига таймни «тулкилар» ғалаба билан якунлади. Аммо «бўрилар» танаффусдан керакли кўрсатмалар олиб майдонга қайтди, Колин Кэмерон дубл қайд этди, Алекс Рэё эса 68-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Фахрий Денис Ирвин «МЮ» «Тоттенхэм»га 3та гол урганида Фергюсон томонидан кучли деб тан олинмаган эди, аммо бу ерда у тўртта голли камбекда муҳим роль ўйнади ва 86-дақиқада Анри Камаранинг голига ассистентлик қилди. 2003|2004 йилги мавсум якунида иккала томон ҳам «Лидс» билан бир қаторда қуйи лигага тушиб кетишди.

«Борнмут» - «Лутон» - 4:3,  2024 йил март

Андони Ираола қўл остидаги «Борнмут» «Лутон Таун» дарвозасига 2-таймда 4та гол урган ҳолда Премьер-лиганинг 20 йилдан буён қайд этилмаётган энг катта ғалабага эришди. Иқтидорли ҳужумчи Доминик Соланке 2-бўлимнинг дастлабки дақиқаларида «Борнмут»­ни баҳсга қайтарди, марказий ҳимоячи Илья Забарний боши билан иккинчи голни урди ва Антуан Семеньо эса ўзгача дубли билан ўйинни мутлақо тескари кўринишда якунлади.

 А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади