Бергвейн учун терма жамоа эшиги ёпилди

Бергвейн учун терма жамоа эшиги ёпилди

Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куман ҳужумкор футболчи Стивен Бергвейн хизматидан фойдаланмаслигини билдирди.

Бунга ўйинчининг Саудия Арабистони чемпионатига ўтгани сабаб бўлди. 26 ёшли Бергвейн «Аякс»дан «Ал-Иттиҳод»га кўчиб ўтди. Бу трансфер 21 миллион еврони ташкил қилди. «Бергвейнга терма жамоа эшиклари ёпилди. Футболчининг ўзи буни яхши билади. 26 ёшингда асосий мақсад футбол бўлиши керак, пул эмас. Футболчи танловни ўзи амалга оширади. Мен ҳеч қачон бунақа ҳолатга тушмаганман, чунки «Барселона»га ўтиш имконим бўлган. Бергвейн «Аякс»да қолиши мумкин эди. Бунинг нимаси ёмон? Ўйинчиларнинг қарорини ҳурмат қилиш керак, лекин мен ҳеч қачон Саудия Арабистонига кетмас эдим», - деди Рональд Куман. Стивен Бергвей Нидерландия терма жамоаси сафида 35 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 8 маротаба ишғол қилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.