У биргина хатосини тан олди...

У биргина хатосини тан олди...

Аргентина ва Франция терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ финалини бошқарган польшалик ҳакам Шимон Марчиняк бир вазиятда хато қилганини тан олди.

«Албатта, финалда бир вазиятда хатога йўл қўйдим. Маркос Акунья муваффақиятсиз «подкат» ишлатганидан кейин французларнинг қарши ҳужумини бузиб қўйдим. Қоидани бузган ўйинчи вазиятга яна аралашишидан чўчидим ва вазиятни нотўғри баҳоладим. Францияга устунлик тамойилини берган ҳолда, кейинчалик қоидабузар футболчини огоҳлантириш мумкин эди. Бу оғир. Бундай ўйинда шундай хатога йўл қўйдим. Аммо ўйин давомида бошқа қўпол хатолар қилмадим», - деди Марчиняк.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.