Биринчи ўйинимиз Уммон термаси билан...

Биринчи ўйинимиз Уммон термаси билан...

Хабарингиз бор, ўтган ҳафта Тожикистон пойтахти - Душанбеда миллий жамоалар ўртасида биринчи марта ташкил этилаётган CAFA турнири (Марказий Осиё чемпионати)га қуръа ташланди.

 Олдинроқ турнирда меҳмон сифатида иштирок этиши кутилган Россия термасининг келмаслиги ойдинлашганди. Хуллас, илк Марказий Осиё чемпионатида 7та терма жамоа қатнашади. Хусусан, Уммон миллий жамоаси Тошкентга меҳмон мақомида ташриф буюради. Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев қуръа жараёни олдидан чемпионат механизми ҳақида батафсил маълумот берди. Марказий Осиё футбол ассоциацияси Тошкент ва Бишкекда миллий жамоалар ўртасида ўтказиладиган биринчи чемпионатнинг қуръа механизмини эълон қилди. 26 апрель кунига белгиланган жараёнда жамоалар ФИФА рейтингига асосан, 4та саватчага ажратилади:

1-саватча

Эрон

Ўзбекистон («А» гуруҳи мезбони)

2-саватча

Қирғизистон («В» гуруҳи мезбони)

Тожикистон 

3-саватча

Туркманистон 

Афғонистон 

4-саватча

Уммон (меҳмон жамоа)

Турнирга таклиф этилган меҳмон жамоа 1та эканлиги учун Уммон термаси автоматик равишда «А» гуруҳидан жой олади. Бундан ташқари, тушунарлики, Ўзбекистон вап Қирғизистон термалари 1та гуруҳга тушмайди. Шундай экан, қуръадан олдиноқ гуруҳлар таркибини деярли тўлиқ ҳолда тахмин қилиш мумкин:

«А» гуруҳи

Ўзбекистон

Тожикистон 

Туркманистон ёки Афғонистон 

Уммон

«В» гуруҳи

Қирғизистон 

Эрон

Туркманистон ёки Афғонистон 

Қолаверса, жамоаларнинг гуруҳларга саватча тартиби бўйича жойлашиши турнир тақвимини шакллантириш имконини ҳам беради. Эслатиш керак, ФИФА кунлари 12 июнь куни бошланади, бу 10 ва 11-санага қўйилган ўйинлар одатий ўртоқлик ўйинларининг ярим қийматига тенг бўлишини англади. Худди 20 июнга белгиланган финал ва 3-ўрин учун ўйин каби.

10 июнь (шанба). «В» гуруҳи

Қирғизистон - Туркманистон/Афғонистон 

11 июнь (якшанба). «А» гуруҳи

Ўзбекистон - Уммон

Тожикистон - Туркманистон/Афғонистон 

13 июнь (сешанба). «В» гуруҳи

Эрон - Туркманистон/Аф­ғонистон 

14 июнь (чоршанба). «А» гуруҳи

Уммон - Тожикистон 

Туркманистон/Афғонистон - Ўзбекистон 

16 июнь (жума). «В» гуруҳи 

Қирғизистон - Эрон

17 июнь. «А» гуруҳи

Ўзбекистон - Тожикистон 

Туркманистон/Афғонистон - Уммон