Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Қадим ўтган замонда Чўлу-ўрмон томонда,
Бўлган экан зўр ўйин,
Кўрмаганлар армонда.
Зерикиб Шерхон овдан,
Кўнгил очиш истабди.
Яхши ўйин топгин деб,
Яқинларин қистабди.
Ўйиннинг кўп зўрлари,
Сизнинг учун футбол соз.
Чунки унга йиғилар,
Сон-саноқсиз ишқибоз.
Йиғиб шербаччаларни,
Тузинг битта команда.
Бошқа майда-чуйдалар,
Ўйнасин бир томонда.
Белгиланди ўйинни,
Топиб куннинг энг зўри,
Ҳакамлик мақомига,
Эга бўлди бўз бўри.
Бир томонга тизилди,
Шерхону шербаччалар.
Уларга қарши эса,
Майда-чуйда бошқалар.
Ҳужумда катта Шерхон,
Савлат тўкиб турибди.
Қаршида қари айиқ,
Зўрға-зўрға юрибди.
Тулкилар ҳимояда,
Дарбозадачи қуён.
Қўрққанидан зор қақшаб,
Чопарди уён-буён.
Бошланди ўйин жадал,
Шерхонга тўп узалди.
Бир тепишда гол уриб,
Оғриқлари тузалди.
Тўп қўйилди марказга,
Айиқбой тепди нимжон.
Айёр тулки коптокни,
Шерхонга берди шу он.
Шерхон кетди шахд ила,
Ҳеч ким чиқмас йўлидан.
Кўрсатдику қуёнга,
Нима келиш қўлидан.
Ураберди голларни,
Рақибларин аямай.
Ҳимояга чиққанни,
Ҳоли тангда танимай.
Ўйин вақти тугади,
Ҳисоб бўлди нол ўнбир
Шу тариқа Шерхон ҳам,
Бўлди катта бомбардир.
Абдураҳмон Тўлабоев, Чортоқ тумани
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789