АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Кўпчилик замонамизнинг энг машҳур футболчиларидан бири Криштиану Роналду рафиқаси Жоржина Родригесга ҳавас билан қарайди, айниқса, Ғарбда
Лекин бойвучча хоним тўлиқ таъминланган бўлсада, сира тиним билмайди. Мана, Роналдулар оиласи бекаси яқинда «Мен Жоржинаман» ҳужжатли фильмининг иккинчи қисми тақдимотида қатнашди. Родригес хоним маросимдан олдин Испания телевидениесининг El Horniguero («Чумоли уяси») шоусига махсус интервью беришга ҳам вақт ажратди. Қизиқ, нималар ҳақида? Қуйида Жоржинанинг эътиборли иқтибослари ҳавола этилмоқда.
Криштиану билан биринчи учрашуви
- Бир қарашда муҳаббат. Ҳа, Криш ғоят хушбичим йигит, уни илк марта кўрганимда, шунчайин ўктам эдики, ҳаттоки, яна бир бора назар солишга уялгандим. Ўшанда айтарли гаплашмадик, чунки мижозларга хизмат кўрсатиш билан банд эдим. Иш вақти якунига етгач, кетишга чоғланиб турганимда эса, Криштиану олдимизга кирди. У жуда мулойим эди, ёнида ўғли ва бир неча дўстлари... Криш ҳаммамизга хайрли кун тилади, ҳамроҳлари ҳам гапига қўшилдилар. Улар бағоят меҳрибон эдилар. Умуман, Роналду - ажойиб ота, эр, ўғил, ака... Кўпинча, уйда кечки овқат пайти ўзимча ўйлаб қоламан: шундай гўзал оила қуриш учун айнан мени танлагани омадим кулганидан далолат. Бундан нақадар бахтиёр ва хурсанд эканлигимни сўз билан таърифлолмайман, очиғи.
Пулнинг ҳаётига таъсири
- Йўқ, пул мени заррача ўзгартирмади. Аксинча, энди яқинларим ва дўстларимга аввалгидан ҳам кўпроқ ёрдам бера оляпман ва бундан фахрланаман. Криш «Реал»да ўйнаган пайт «Сантьяго Бернабеу» мен учун қандайдир муҳташам музейдек туюларди. Қўлларида футболка ушлаган одамлар дастхат сўраб, ўраб олишарди, баъзида оломон кўплигидан чарчаб, мадорим тугарди. Бошқа футболчилар ҳамхоналари ва маҳбубалари ёнларидан ўтиб кетаётганимда эса, улар бир-бирларига сўз қотишарди: «О, қара, бу ўша...». Ҳа, бу - мен! Яширин сирим ёки истеъдодим? Йўқ. Шунчаки, юқори дидга эгаман. Гоҳида ресторанга кириб, дарҳол сув таъми яхши эмаслигини сезаман. Таътил вақтлари кўплаб жойларда бўлдик ва турли брендлар сувини ичиб кўрдик. Ҳар бир бренд таъми бошқача. Мадриддаги оддий таъминот суви ҳам яхши, уйимиздагиси янада хуштаъм.
Бой гардероб
- Роналду билан илк марта қачон бафуржа гаплашганман? Савдо марказида ташкил этилган қайсидир мода кечасида учрашиб, атрофлича гаплашган эдик биринчи марта. Криш менга узоқ тикилиб турди ва эҳтимолки, бундан юзим қизариб кетгандир. Роса хижолат тортганим эсимда. Йўқ, ҳаммаси шу билан бошланмади, орадан яна қанчадир вақт ўтди. Оддий айтганда, ўртамизда аста-секин муҳаббат ниш урди. Криш Gucci дўконининг ҳақиқий мижози эди. Йўқ, у тез-тез келмасди, лекин бир мартада жуда кўп либос харид қиларди. Ҳозир мен худди шундай йўл тутяпман. Чунки харид учун тез-тез дўконга бориш одамни чарчатади, яна вақт топиш ҳам мушкул. Криштиану ва мен умумий гардероб (кийиниш хонаси)га эгамиз. Албатта, у жуда катта. Ҳаттоки, айрим либосларимни ҳали бирор марта кийиб кўрмаганман. Гардероб шу қадар катта эдики, Криштиану уни дарҳол бироз тўлдиришимни сўради. Мадриддаёқ бисотимиздаги кийим-кечаклар меъёридан ошиб кетганди. Дейлик, сумкаларнинг ўзи чамаси 150та. Албатта, Криштиану шунча сумка нега кераклиги ҳақида сўрайди. У ҳаттоки, менга худди ўзиники каби катта сумка олиб беришдан бош тортди. Шунда қайсарлигим тутиб, айтдим: «Майли, ўзим сотиб оламан!» Минг дона сумка билан ўзингизни қайта кашф этсангиз керак...
Саудия Арабистонига муносабат
- Шунчаки, ажойиб мамлакат! Биринчидан, жуда хавфсиз, иккинчидан, ўта қулай. Асосийси, Саудияда аёллар ва болалар тўлиқ ҳимояланган. Одамлар ўта эътиборли ва ғамхўр. Оддий мисол, дугонам турган меҳмонхонада у қидирган ичимлик йўқ экан ва кафега борибди. Дугонам номидан эса бир нотаниш киши пул тўлабди. Маҳаллий одамлар жуда сахий. Қаерга борсам ҳам, кун тартибим ўзгармайди. У ҳар доим бир хил: болаларга қараш, уларни мактабга олиб бориш, машғулотлар, иш ва вақти-вақти билан сайр ёки овқатланиш. Шукрки, бизда пул етарли.
Хусусий самолётлар
- Охирги марта Манчестер аэропортида шахсий самолётда қолиб кетганим эсимда. Мадриддаги фотосессияга улгуришим керак эди, лекин уни кейинроққа қолдиришга тўғри келди. Чунки бир неча соат ушланиб қолдим. Гап шундаки, қўнишга рухсат сўраганимизда, Манчестер аэропорти раҳбарияти жой йўқлиги учун рад этди. Оқибатда эрталаб соат 5гача кутдик. Ҳаммаси кўпчилик ўйлаганидек, осон эмас. Хусусий самолётда менга энг мақбули - бу ваннахона. Янги пиширилган пирог каби ҳидли иссиқ ҳаммомга - азоб. Ваннахона эса бошқача, айниқса, ҳаводагиси.
Туғилган куни тафсилотлари
- Криш туғилган куним менга қуёш ботишини кўрсатмоқчилигини айтди. Кейин «Бурж Халифа» биносида ўз аксимни кўрганимда... Бу мен учун алоҳида кун, шунчаки, супер! Ахир ҳаммаси энг кичик деталларигача ҳисобшга олинганди. Бинобарин, Криштиану ҳар бир жиҳатга ўта эътибор билан ёндашади. Парижга илк сафаримиз ҳам ёдимда: хонадаги ётоқ олдида планшет. Ётишдан олдин ўз исмларимиз бош ҳарфларини қўшиб чиздим - CG. Ўша тасвирни кўчириб олгандим ва ҳозиргача ўзимда сақлаяпман. Яна Криштиану суратини татуировка қилдирдим, ахир у шунчаки, оддий турмуш ўртоғи эмас, мени энг кичик жиҳатларга ҳам эътибори билан мафтун этган умр йўлдошидир.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789