Тчуаменига ўринбосар тайёр

Тчуаменига ўринбосар тайёр

«Монако» клуби ярим ҳимоячи Орльен Тчуаменига ўринбосар топди.

L Equipe хабарига кўра, «Реал Мадрид»га кўчиб ўтиши кутилаётган Тчуамени ўрнига номзодлар рўйхатида «Палмейрас» ярим ҳимоячиси Данило биринчи ўринда турибди. 21 ёшли Данило ўтган мавсумда Бразилия клуби сафида барча турнирларда 25та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урди ва 2та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 22 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг «Палмейрас» билан шартномаси 2026 йил охиригача амал қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.