Суперлига, 8-тур: «Динамо» бу сафар «Пахтакор» билан дуранг ўйнади...
Олдин хабар берганимиздек бугун Суперлига 8-тури доирасида яна икки учрашув ўйтказилди
Душанба куни Ўзбекистон кубоги 3-тури доирасида иккита гуруҳда баҳслар якунига етиб, 1/8 финалга йўлланма олган барча жамоалар номи маълум бўлди.
Бинобарин, айнан "Насаф" ва "Локо" каби ОКМК ҳам турнирни тарк этгани сенсацион воқеа сифатида эътироф этсак бўлади. Гуруҳ босқичидаги барча уч ўйинини ҳам Олмалиқда ўтказган Миржалол Қосимов шогирдлари Про лига вакили «Бухоро» билан ўйинда 90+7-дақиқада рақиб дарвозабони Ширинбой Абдуллаевнинг зарбасини ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқаришди. Шу куни Улуғбек Бақоев шогирдлари 81-дақиқада Пўлатовнинг четлатилишидан кейин 10 киши бўлиб қолишганди ҳам...
Шундай қилиб, ўтган турда «Орол-Академия»ни 16:0 ҳисобида мағлуб этиб "шову-шув"ларга сабаб бўлган, Олмалиқ клуби 3-ўринни эгаллаб, гуруҳда қолиб кетди.
Ўзбекистон кубоги. 3-тур
Орол – Наманган ФА – 3:2
Голлар: Мийирбек Калмурзаев, 27 (1:0), Норхон Шерипов, 38 (2:0), Маъмуржон Зокиржонов, 49 (2:1), Азизбек Умирбеков, 72 (3:1), Учқунжон Зокиржонов, 89 (3:2)
Хоразм – Цементчи – 3:1
Голлар: Бобур Фарҳодов, 11 (1:0), Бобур Фарҳодов, 23 (2:0), Миржалол Қосимов, 57 (2:1), Исса Диамоутене, 65 (3:1)
Машъал – Орол Академия - 8:0
Голлар: Анвар Муродов, 3 (1:0), Анвар Муродов, 24 (2:0), Анвар Муродов, 31 (3:0), Анвар Муродов, 36 (4:0), Бабатунде, 40 (5:0), Сарварбек Бекчанов, 61 (6:0), Асадбек Самариддинов, 67 (7:0), Ҳумоюн Муртозаев, 76 (8:0)
ОКМК – Бухоро 2:2
Голлар: Азиз Холмуродов, 71 (1:0), Диёрбек Жалолиддинов, 78 (1:1), Ариҳиро Сентоку, 82 (2:1), Ширинбой Абдуллаев, 90+7 (2:2)
Четлатиш: Иззатилло Пўлатов, 81 (Бухоро).
1/8 финалга чиққан барча 16 жамоа:
Олдин хабар берганимиздек бугун Суперлига 8-тури доирасида яна икки учрашув ўйтказилди
«Ал-Ҳилол»нинг «Ал-Наср» билан қарама-қаршиликларга боғлиқ мағлубиятсиз серияси 4та ўйинга етди.
«Локомотив» РПЛда қаторасига 16-ўйинда гол урди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789