Олимпиячиларимиз учун сентябрь ойидаги ЎЙМ учун қайдномани эълон қилишди

Олимпиячиларимиз  учун сентябрь ойидаги ЎЙМ учун қайдномани эълон қилишди

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси сентябрь ойидаги ўқув-машғулот йиғинлари учун қайдномани эълон қилди. Олимпиячиларимиз 19—27 сентябрь кунлари навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси сентябрь ойидаги ўқув-машғулот йиғинлари учун қайдномани эълон қилди. Олимпиячиларимиз 19—27 сентябрь кунлари навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади.

Темур Кападзе шогирдлари 17—20-сентябр кунлари Тошкентда ўқув-машғулотларини олиб боради. Шундан кейин терма жамоа кореялик тенгдошларига қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этиш учун Жанубий Кореяга жўнаб кетади. Баҳслар 23 ва 26-сентябр кунлари Ҳвасон шаҳрида бўлиб ўтади.

Бош муррабий томонидан мазкур йиғинга жалб этилган футболчилар  рўйхати :

Дарвозабонлар:  Шукрон Йўлдошев («Олимпик»), Ҳамидулло Абдунабиев («Олимпик»), Владимир Назаров («Олимпик»);

Ҳимоячилар:  Одилбек Абдумажидов («Ордабаси»), Элдорбек Бегимов («ОКМК»), Алибек Давронов («Насаф»), Муҳаммадқодир Ҳамралиев («Олимпик»), Саидазамат Мирсаидов («Олимпик»), Беҳзод Шамсиев («Олимпик»), Шаҳзод Тоиров («Олимпик»), Достонбек Турсунов («Олимпик»), Суннатилло Ҳамиджонов («Олимпик»);

Ярим ҳимоячилар:  Абдурауф Бўриев («Олимпик»), Иброҳим Ибрагимов («Metaллург»), Муҳаммадазиз Иброҳимов («Олимпик»), Жасурбек Жалолиддинов («Локомотив»), Диёрбек Холматов («Пахтакор»), Фаррухбек Мухторов («Олимпик»), Нурмуҳаммад Тошпўлатов («Локомотив»);

Ҳужумчилар:  Алишер Одилов («Олимпик»), Отабек Жўрақўзиев («Олимпик»), Улуғбек Ҳошимов («Нефтчи»), Ҳусайн Норчаев («Насаф»), Русланбек Жиянов («Олимпик»), Тимур Мамасидиқов («Олимпик»).