Ўша сарлавҳа олимпия жамоамизнинг Саудия Арабистони термасига қарши кечган чорак финал ўйинига роса мос тушди. Чиндан ҳам, йигитлар майдонда мардонавор тўп суришди. Жасур Жалолиддинов ҳар қанча тепки ва туркиларни кўтарди, провокацияга учмади. Аксинча, провокацион ҳаракатлари иш бермагач, аламзадаликка берилган Яҳё Айман икки «сариқ» туфайли майдондан эрта чиқиб кетди. Унинг майдондан четлатилиши мухлисларимиз учун ёқимли томошага айланиб кетди. Сезилдики, Яҳё Айман ўзини олимпиячиларимиздан анчайин устун санаган. Бироқ устунлик сўзда эмас, майдонда ҳал қилинади. Икки ҳафта аввал ёзган мақоламизни «Ғолибдир мардона тўп сурган, рақибни ранжитиб гол урган», деб номлаган эдик. Ўша сарлавҳа олимпия жамоамизнинг Саудия Арабистони термасига қарши кечган чорак финал ўйинига роса мос тушди. Чиндан ҳам, йигитлар майдонда мардонавор тўп суришди. Жасур Жалолиддинов ҳар қанча тепки ва туркиларни кўтарди, провокацияга учмади. Аксинча, провокацион ҳаракатлари иш бермагач, аламзадаликка берилган Яҳё Айман икки «сариқ» туфайли майдондан эрта чиқиб кетди. Унинг майдондан четлатилиши мухлисларимиз учун ёқимли томошага айланиб кетди. Сезилдики, Яҳё Айман ўзини олимпиячиларимиздан анчайин устун санаган. Бироқ устунлик сўзда эмас, майдонда ҳал қилинади.
Ўйин давомида боши боғланган ҳолда ҳаракатланган Иброҳимхалил Йўлдошев алоҳида ташаббус кўрсатди, мудом рақиб дарвозасига хавф солиб, гол уришга интилди. Қойил, ўзбекнинг шерюрак ўғлони! Шундай футболчилар бор экан, келажакда миллий жамоамизнинг юки ерда қолмаслиги аниқ. Газетамизнинг мазкур сони мухлислар қўлига етиб борган вақт олимпиячиларимиз аллақачон Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритиб бўлишади катта эҳтимол. Ўзбекистон кўчаларида том маънода узоқ кутилган байрам бошланади. Биз мазкур мулоҳазаларни якшанба оқшоми, яъни ярим финал учрашувидан бир кун олдин ёзмоқдамиз. Бунақа вазият таҳририят ишида тез-тез такрорланади. «ИнтерФутбол»нинг икки сони ўртасида гоҳо муҳим ўйинлар ўтказилади. Шундай лаҳзаларда ҳали бўлмаган учрашув ҳақида қандай мулоҳаза ёзишни ўйлаб, узоқ-узоқ бош қотиришимиз бор гап. Лекин не тонгки, бу сафар онг-у шууримизда бундай мушкуллик туймадик.
U-23 тоифасидаги Осиё кубоги чорак финал ўйини якунланиши билан Ғуломжон ака Ҳамидов «Парижга парвоз» номли шеър ёзиб, таҳририятга йўллади. Якшанба куни эрталаб сайхунободлик Аҳмаджон ака Алламуродов финални бевосита томоша қилиш учун Дохага борадиган мухлислар учун 1 май куни чартер рейс ҳозирланаётгани ҳақида сўз очди. Ишончни қаранг, ишончни! Бу ишонч ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолгани йўқ. Саудия Арабистони олимпия термаси мағлуб этилгач, Темур Кападзе шогирдларига нисбатан ишонч 100 фоизлик маррадан ошди. 2:0 ҳисоби қайд этилган ўйиндан кейин саудиялик дарвозабон узоқ вақт серрайиб туриб қолганини кўрган мухлислар «Рақибга ҳурмат билан қарамаган жамоа шундай аҳволга тушади-да», - дейишди бир-бирларини суюнчилаб. Бошқа биров эса жаҳл отига минган Яҳё Айманга қарата ҳазиломуз оҳангда енгилгина ҳайқирди: «Ҳой укам, сув идишида нима айб?»
Кўриниб турибдики, чорак финал учрашувидаги ғалаба таъсиридан чиқиб кетиш қийин ҳали ҳозирча. Зеро, Париж-2024 йўлидаги энг муҳим имтиҳон шу эди. Чунки ярим финал олишувларидан кейин мағлуб жамоаларда ҳам яна имконият бўлади. Ҳатто 4-ўрин соҳиби Парижга бориб, қитъалараро «плей-офф» ўйинида қатнашади. Шунинг учун мухлислар айнан чорак финал баҳсини жуда катта қизиқиш ва мустаҳкам ишонч билан кузатишди. Якунда ишонч тўла оқланди ва мухлислар энди қатъий кайфият билан яшашмоқда. Индонезиялик олимпиячиларга қарши душанба куни бўлиб ўтган учрашувда вакилларимиз ғалаба қозонишларига 99,99 фоиз мухлис ишонч билан қаради. Бундай кўрсаткич юзага келишига Темур Кападзе ва унинг шогирдлари астойдил замин ҳозирлашди. Умуман олганда, Қатардаги турнир иштирокчилари имкониятлари таҳлил призмасидан ўтказилса, кучли саналган Япония ва Ўзбекистон олимпия термалари бош фаворитлар бўлгани аёнлашади.
Футзалчиларимиз ҳақида ҳам шундай хулоса айтилиши мақсадга мувофиқ. Тўғри, финалда Эрон ва Таиланд термалари тўқнашди ва бу учрашувда вакилларимиз ярим финалда роса терлатган форслар қийинчиликсиз зафар қучишди. Аслида, куч ва потенциал нуқтаи назаридан финал Эрон ва Ўзбекистон терма жамоаларига муносиб эди. Майли, футзалчиларимизни бронза медали билан қутласак арзийди. Улар футзал титанларига қарши қандай тўп суришганини кўрдик ва энди Осиёда гегемония ўрнатган Эрон термаси на вакилларимиз ва на мухлисларимизга қўрқув уйғотади. Ишончимиз комил, футзалчиларимиз ҳақиқий ҳисоб-китобни жаҳон чемпионатига олиб қўйишди. Ана, Темур Кападзе шогирдлари ҳам саудиялик олимпиячилар мағлуб этиладиган кунни сабр билан бир йил кутишди ва эзгу нииятларига етишишди. Футзалчиларимиз шундай эзгу ният билан мундиалга ҳозирланишса, ижобий натижа келиши муқаррар.
Футзал ва олимпия жамоамизнинг тетик ўйинларидан сармаст мухлислар Ўзбекистон кубоги «ўлим гуруҳи»дан ўрин олган икки муҳим тўқнашувдан ҳам етарлича завқланишди. «Плей-офф» масаласини муддатидан аввал ҳал қилган «Навбаҳор» Жиззахда «Динамо»га қарши кучсиз таркиб билан майдонга тушиши мумкинлиги айтилганди. Агар шундай бўлганида ва учрашувда «Динамо» ғалаба қозонганида, Андижондаги ўйин натижаси нолга айланарди. Қолаверса, кубок учрашувларига нисбатан ишонч йўқолиб, «Навбаҳор»нинг обрўсига соя тушарди. Хайриятки, «лочинлар» Жиззахда ўзига хос тактик йўл танлашди. Наманган жамоаси дастлаб майдонда аралаш таркибда ҳаракатланди ва «Динамо» учун ўзига хос шароит яратилди. Жамшид Искандеров, Жамшид Болтабоев, Тома Табатадзе, Одил Ҳамробеков, Фаррух Сайфиев каби тажрибали футболчилар майдонда бўлмаган вақт Вадим Абрамов шогирдлари «Навбаҳор» дарвозасига гол уриш учун катта куч сарфладилар, аммо мақсадга етолмадилар. Шундай имкониятдан фойдаланмадими, демак, айб «Динамо»нинг ўзида. Учрашувнинг иккинчи бўлимида «лочинлар» «Андижон» ва «Насаф»га ҳам имкон бериш йўлида ҳақиқий куч-ғайратларини ишга солишди. Шунга яраша натижа ҳам ўзини узоқ куттирмади. Жиззахда 1:1 ҳисоби қайд этилаётганини билган «Андижон» ва «Насаф» эса фақат ва фақат ғалаба учун курашди. Дарвозаларга эса гол урилавермади...
Аксарият мухлислар «Андижон»даги баҳс дуранг билан якунланиб, «Динамо» кўчасида байрам бошланишига ишонишди ҳам. Шундай қалтис вазиятда «Бобур-Арена» жунбушга келди ва «Андижон» тиш-тирноғи билан ҳужумга отланди. Яна сардор Александр Бубанья ўзини кўрсатди. Унинг зарбасини бир неча «сейв» кўрсатган Зафар Сафоев бир амаллаб бартараф этди. Майдоннинг ҳар бир қаричида ҳозир-у нозир Бектемир Абдуманнонов эса қайтган тўпни «Насаф» дарвозасига жойлади. Бу - ғалаба учун охиригача курашмоқ ва чинакам ишонч тантанасидир. Суперлигада эътироф этилган лидерларни ортда қолдириб, мухлисларни ҳайратлантираётган «Андижон» Ўзбекистон кубогида ҳам катта мақсадларни кўзлаяпти, чоғи. Таъкидлаш жоиз, Александр Хомяков жамоаси учун «Навбаҳор» Жиззахда йўл очди ва кейинги босқичда ўзи учун ноқулай ва кучли саналган рақибга имкон яратаётганини ўйламади. Таҳсинга сазовор бундай ёндашув.
Мулоҳазаларимиз якунида Гарри Кейн ҳам «Реал» дарвозасига уражак голлари ҳақида мириқиб сўзлаганини эслатиб, андак тахминларга берилганимиз учун мухлислардан узр сўраймиз. Футболимиз яна ҳам тараққий топиши билан боғлиқ яхши гумонларда бўлаверайлик ва мухлислар қалбида терма жамоаларимизнинг ғалабаларига нисбатан ишонч тантанаси порлайверсин! Ўйин давомида боши боғланган ҳолда ҳаракатланган Иброҳимхалил Йўлдошев алоҳида ташаббус кўрсатди, мудом рақиб дарвозасига хавф солиб, гол уришга интилди. Қойил, ўзбекнинг шерюрак ўғлони! Шундай футболчилар бор экан, келажакда миллий жамоамизнинг юки ерда қолмаслиги аниқ. Газетамизнинг мазкур сони мухлислар қўлига етиб борган вақт олимпиячиларимиз аллақачон Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритиб бўлишади катта эҳтимол. Ўзбекистон кўчаларида том маънода узоқ кутилган байрам бошланади. Биз мазкур мулоҳазаларни якшанба оқшоми, яъни ярим финал учрашувидан бир кун олдин ёзмоқдамиз. Бунақа вазият таҳририят ишида тез-тез такрорланади. «ИнтерФутбол»нинг икки сони ўртасида гоҳо муҳим ўйинлар ўтказилади. Шундай лаҳзаларда ҳали бўлмаган учрашув ҳақида қандай мулоҳаза ёзишни ўйлаб, узоқ-узоқ бош қотиришимиз бор гап. Лекин не тонгки, бу сафар онг-у шууримизда бундай мушкуллик туймадик.
U-23 тоифасидаги Осиё кубоги чорак финал ўйини якунланиши билан Ғуломжон ака Ҳамидов «Парижга парвоз» номли шеър ёзиб, таҳририятга йўллади. Якшанба куни эрталаб сайхунободлик Аҳмаджон ака Алламуродов финални бевосита томоша қилиш учун Дохага борадиган мухлислар учун 1 май куни чартер рейс ҳозирланаётгани ҳақида сўз очди. Ишончни қаранг, ишончни! Бу ишонч ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолгани йўқ. Саудия Арабистони олимпия термаси мағлуб этилгач, Темур Кападзе шогирдларига нисбатан ишонч 100 фоизлик маррадан ошди. 2:0 ҳисоби қайд этилган ўйиндан кейин саудиялик дарвозабон узоқ вақт серрайиб туриб қолганини кўрган мухлислар «Рақибга ҳурмат билан қарамаган жамоа шундай аҳволга тушади-да», - дейишди бир-бирларини суюнчилаб. Бошқа биров эса жаҳл отига минган Яҳё Айманга қарата ҳазиломуз оҳангда енгилгина ҳайқирди: «Ҳой укам, сув идишида нима айб?»
Кўриниб турибдики, чорак финал учрашувидаги ғалаба таъсиридан чиқиб кетиш қийин ҳали ҳозирча. Зеро, Париж-2024 йўлидаги энг муҳим имтиҳон шу эди. Чунки ярим финал олишувларидан кейин мағлуб жамоаларда ҳам яна имконият бўлади. Ҳатто 4-ўрин соҳиби Парижга бориб, қитъалараро «плей-офф» ўйинида қатнашади. Шунинг учун мухлислар айнан чорак финал баҳсини жуда катта қизиқиш ва мустаҳкам ишонч билан кузатишди. Якунда ишонч тўла оқланди ва мухлислар энди қатъий кайфият билан яшашмоқда. Индонезиялик олимпиячиларга қарши душанба куни бўлиб ўтган учрашувда вакилларимиз ғалаба қозонишларига 99,99 фоиз мухлис ишонч билан қаради. Бундай кўрсаткич юзага келишига Темур Кападзе ва унинг шогирдлари астойдил замин ҳозирлашди. Умуман олганда, Қатардаги турнир иштирокчилари имкониятлари таҳлил призмасидан ўтказилса, кучли саналган Япония ва Ўзбекистон олимпия термалари бош фаворитлар бўлгани аёнлашади.
Футзалчиларимиз ҳақида ҳам шундай хулоса айтилиши мақсадга мувофиқ. Тўғри, финалда Эрон ва Таиланд термалари тўқнашди ва бу учрашувда вакилларимиз ярим финалда роса терлатган форслар қийинчиликсиз зафар қучишди. Аслида, куч ва потенциал нуқтаи назаридан финал Эрон ва Ўзбекистон терма жамоаларига муносиб эди. Майли, футзалчиларимизни бронза медали билан қутласак арзийди. Улар футзал титанларига қарши қандай тўп суришганини кўрдик ва энди Осиёда гегемония ўрнатган Эрон термаси на вакилларимиз ва на мухлисларимизга қўрқув уйғотади. Ишончимиз комил, футзалчиларимиз ҳақиқий ҳисоб-китобни жаҳон чемпионатига олиб қўйишди. Ана, Темур Кападзе шогирдлари ҳам саудиялик олимпиячилар мағлуб этиладиган кунни сабр билан бир йил кутишди ва эзгу нииятларига етишишди. Футзалчиларимиз шундай эзгу ният билан мундиалга ҳозирланишса, ижобий натижа келиши муқаррар.
Футзал ва олимпия жамоамизнинг тетик ўйинларидан сармаст мухлислар Ўзбекистон кубоги «ўлим гуруҳи»дан ўрин олган икки муҳим тўқнашувдан ҳам етарлича завқланишди. «Плей-офф» масаласини муддатидан аввал ҳал қилган «Навбаҳор» Жиззахда «Динамо»га қарши кучсиз таркиб билан майдонга тушиши мумкинлиги айтилганди. Агар шундай бўлганида ва учрашувда «Динамо» ғалаба қозонганида, Андижондаги ўйин натижаси нолга айланарди. Қолаверса, кубок учрашувларига нисбатан ишонч йўқолиб, «Навбаҳор»нинг обрўсига соя тушарди. Хайриятки, «лочинлар» Жиззахда ўзига хос тактик йўл танлашди. Наманган жамоаси дастлаб майдонда аралаш таркибда ҳаракатланди ва «Динамо» учун ўзига хос шароит яратилди. Жамшид Искандеров, Жамшид Болтабоев, Тома Табатадзе, Одил Ҳамробеков, Фаррух Сайфиев каби тажрибали футболчилар майдонда бўлмаган вақт Вадим Абрамов шогирдлари «Навбаҳор» дарвозасига гол уриш учун катта куч сарфладилар, аммо мақсадга етолмадилар. Шундай имкониятдан фойдаланмадими, демак, айб «Динамо»нинг ўзида. Учрашувнинг иккинчи бўлимида «лочинлар» «Андижон» ва «Насаф»га ҳам имкон бериш йўлида ҳақиқий куч-ғайратларини ишга солишди. Шунга яраша натижа ҳам ўзини узоқ куттирмади. Жиззахда 1:1 ҳисоби қайд этилаётганини билган «Андижон» ва «Насаф» эса фақат ва фақат ғалаба учун курашди. Дарвозаларга эса гол урилавермади...
Аксарият мухлислар «Андижон»даги баҳс дуранг билан якунланиб, «Динамо» кўчасида байрам бошланишига ишонишди ҳам. Шундай қалтис вазиятда «Бобур-Арена» жунбушга келди ва «Андижон» тиш-тирноғи билан ҳужумга отланди. Яна сардор Александр Бубанья ўзини кўрсатди. Унинг зарбасини бир неча «сейв» кўрсатган Зафар Сафоев бир амаллаб бартараф этди. Майдоннинг ҳар бир қаричида ҳозир-у нозир Бектемир Абдуманнонов эса қайтган тўпни «Насаф» дарвозасига жойлади. Бу - ғалаба учун охиригача курашмоқ ва чинакам ишонч тантанасидир. Суперлигада эътироф этилган лидерларни ортда қолдириб, мухлисларни ҳайратлантираётган «Андижон» Ўзбекистон кубогида ҳам катта мақсадларни кўзлаяпти, чоғи. Таъкидлаш жоиз, Александр Хомяков жамоаси учун «Навбаҳор» Жиззахда йўл очди ва кейинги босқичда ўзи учун ноқулай ва кучли саналган рақибга имкон яратаётганини ўйламади. Таҳсинга сазовор бундай ёндашув.
Мулоҳазаларимиз якунида Гарри Кейн ҳам «Реал» дарвозасига уражак голлари ҳақида мириқиб сўзлаганини эслатиб, андак тахминларга берилганимиз учун мухлислардан узр сўраймиз. Футболимиз яна ҳам тараққий топиши билан боғлиқ яхши гумонларда бўлаверайлик ва мухлислар қалбида терма жамоаларимизнинг ғалабаларига нисбатан ишонч тантанаси порлайверсин!
Муҳаммад Вали