АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Атлетик»нинг Испания кубоги-2023/2024даги ғалабаси Бильбаода мисли кўрилмаган даражада нишонланди
Жумладан, клуб футболчилари La Gabarra қайиғида Нервион дарёси бўйлаб сайрга чиқишди. Соҳил эса бильбаоликлар билан тўлиб кетди: хурсандчилик, мушакбозлик, беназир манзара. Бу - 40 йилдан сўнг шаҳарга қайтган ўзгача байрам!
Маълумотларга кўра, шу куни Басконияда чамаси 1 миллион (!!!!) одам шаҳар кўчаларига чиқди ва кубокни «Атлетик» билан бирга «ювди». Айниқса, Нервион дарёси бўйида тумонат одам йиғилди. Қисқаси, бильбаоликлар бутун қирғоқ бўйлаб тизилишди. Ҳаттоки, кўприкларда ҳам бўш жой қолгани йўқ. Уйларнинг айвонлари ва балконлари ҳам тўлиб кетди ва ҳар нуқтага «Атлетик» шарафига байроқ осилди.
Бильбаода бундай футбол байрами илк марта 40 йил олдин кузатилганди. Ўшанда Хавьер Клементе бошқарувидаги «Атлетик» мавсум-1982/1983нинг охирги турида «Реал»ни енгиш асносида ўз тарихида 7-марта Испания чемпиони бўлганди. Хуллас, 3 май куни Бильбао орқали оқадиган Нервион дарёсига оддийгина юк баржаси (кема) тушади ва унга футболчилар, мураббийлар чиқишади. Айтишларича, 1983 йилги байрамда ҳам деярли 1 миллион киши қатнашган. 1960 йили Бильбао порти буюртмасига асосан ясалган ва юк ташиш учун мўлжаллаган кема кейинчалик «Атлетик» баржаси» номини олган. Жамоа кейинги мавсум «олтин дубл»ни расмийлаштиради ва мега-байрам такрорланади. Иккинчисида 1,2 миллион одам йиғилгани ҳақида маълумотлар бор. Мана, орадан 40 йил ўтиб, Бильбао яна мислсиз байрам оғушида қолди. Айтганча, баржа бу вақт давомида Бильбао денгиз музейида сақланди. Басклар бу оралиқда Испания суперкубогини 2 марта (2015 ва 2021 йилларда) ютишди, аммо клуб ғалаба шарафига баржа эмас, балки автобусда парадга чиқди. 2020 йили эса Бильбао шаҳар кенгаши қарори билан кема 200 минг евро ҳисобига тўлиқ реконструкция қилинди. Шундай қилиб, баржа яна сувга тушди 40 йилдан кейин.
АЙТГАНЧА...
Аслида ғалабани баржада нишонлаш ғояси «Атлетик»ка тегишли эмас. Басконияда бундай байрам илк марта 1924 йили Бильбаонинг яна бир клуби «Асеро» Иккинчи лигада ғалаба қозонганидан кейин ўтказилган. Умуман, бу кема Бискайя провинцияси саноат рамзи ҳисобланади. Анча оммалашган «Нервион дарёси бўйлаб баржа...» қўшиғи ҳам «Асеро»га бағишлашган, аммо у энди асосан «Атлетик» шарафига куйланади. Мана, «Атлетик» баржаси» нақ 40 йил ичида илк марта қўшиқда эмас, сувда сузди…
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789