Браим Диас Марокашни танлади

Браим Диас Марокашни танлади

Браим Диас Марокаш терма жамоасида ўйнайди.

Журналист Лино Бакко хабарига кўра, «Милан»да ижара асосида ўйнаётган «Реал»нинг 23 ёшли ярим ҳимоячиси Марокаш терма жамоасининг 20-28 март кунлари бўлиб ўтадиган йиғинига қўшилиши мумкин. Диас Испаниянинг Малага шаҳрида туғилганига қарамай, унинг ота-онаси Марокашдан келиб чиққан. Браим Испаниянинг U-17, U-19 ва U-21 терма жамоаларида ўйнаган, 2021 йилда эса катталар жамоасида ягона ўйинда иштирок этган. Литва билан ўртоқлик ўйинида Диас гол урди, аммо шундан бери терма жамоага чақирилмади. «А» сериянинг жорий мавсумида Диас 17 ўйинда иштирок этиб, 4та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.