Сегрт ўрнини Шекиладзе эгаллади

Сегрт ўрнини Шекиладзе эгаллади

Яқинда Тожикистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигидан кетган Петр Сегртнинг ўрни бўшаб қолганди.

Кеча эса миллий терма жамоага янги бош мураббий тайинланди. Бунга қадар Сегртга ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келган грузиялик Гела Шекиладзе расман Тожикистон бош мураббийи этиб тайинланди. Унга эндиликда грузиялик Тамаз Бокерия яқиндан ёрдам беради. Шунингдек, Алишер Тўйчиев дарвозабонлар мураббийи, Алифбек Беромов эса таҳлилчи мураббий сифатида Шекиладзенинг штабидан жой олди. Тожикистоннинг янги бош мураббийи ўз вақтида Грузиянинг U15, U16, U19 ҳамда U21 терма жамоаларида ишлаган. Петр Сегртга эса Афғонистон, Мальдив ва Тожикистон термаларида ёрдамчилик ҳам қилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.