Ло Чельсо ҳамми?...

Ло Чельсо ҳамми?...

Аргентина терма жамоаси ва «Вильярреал» ярим ҳимоячиси Жованни Ло Чельсо Испания чемпионатининг 12-туридан ўрин олган «Атлетик»га қарши ўйинда жиддий жароҳат олди.

Футболчи 25-дақиқадаёқ алмаштирилди ва энди жароҳат тафсилотлари маълум бўлди. Аргентинанинг OLE портали хабарига кўра, футболчининг пайлари жароҳатланган. Айни дамда ярим ҳимоячи айнан шу сабабдан Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022ни ўтказиб юбориш эҳтимоли юқори. Эслатиб ўтамиз, Ло Чельсо Аргентина терма жамоасининг асосий ўйинчиси ҳисобланади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.