9-дақиқагача 2та гол қўйиб юборган жамоа иккинчи бўлим ярмига бормай, ҳисобни 4:2га оширди. Бироқ «Ренн» қўл кўтармади ва 79-дақиқада мувозанатни тиклади - 4:4. 90+5-дақиқада эса ҳимоячи Лилиан Брассье «Брест» ғалабасини таъминлади. 5:4 - бу Франция чемпионати-2023|2024даги энг сермаҳсул натижа. Умуман, Лига 1нинг муайян ўйинида охирги марта 2009 йили бундан кўпроқ гол қайд этилганди. Ўшанда «Лион» ва «Марсель» ўртасидаги отишма 5:5 ҳисобида якунланган эди.
Умуман, «Брест» апрелда Лига 1нинг энг маҳсулдор 7та ўйинидан 3тасида иштирок этди. Алоҳида факт: ушбу қувноқ жамоа ўзининг 74 йиллик тарихида илк марта еврокубокларда ўйнаш ҳуқуқини нақд қилди. Ҳозирда 3-ўринда бораётган клуб ҳаттоки, ЧЛ чиптасига даъвогар. Диққатга сазовор томони, transfermarkt портали маълумотлари бўйича айтсак, «Брест» Лига 1нинг энг арзон иштирокчиларидан биридир. Аниқроғи, ЧЛга интилаётган клуб таркибдаги футболчиларининг умумий трансфер суммаси бўйича чемпионатда атиги 5та жамоадан олдинда, холос. Нима дердик, «Брест» камтарлик ва қувноқликни идеал даражада уйғунлаштирмоқда. Қойил.