Бройя «Фулхэм»да!

Бройя «Фулхэм»да!

Қишки трансфер ойнасида ҳужумчи билан шартнома имзолашга ҳаракат қилган «Фулхэм», ниҳоят ўз мақсадига эришди.

Лондонликлар қўшнисидан Армандо Бройяни мавсум сўнггига қадар ижарага олганини эълон қилди. Шартнома шартларига кўра, футболчи мавсум сўнггига қадар 10та ўйинни асосий таркибда бошласа, «Фулхэм» ижара пулини тўламайди. Агарда у 10та учрашувда бошланғич таркибдан жой олмаса, клуб «аристократлар» ҳисобига 4 миллион ўтказиб беради. Трансферлар ойнасининг сўнгги кунларида «Вулверхэмптон» ҳам ушбу трансферни амалга оширишга ҳаракат қилиб кўрди, лекин футболчининг ўзи «Фулхэм»ни танлади. Бройя бундан олдин ҳам Премьер-лиганинг бошқа бир жамоасига ижарага берилган. У 2021-2022 йилларни «Саутгемптон»да ўтказиб, яхши таассурот қолдирганди. Аммо кейинги пайтларда ҳужумчининг жароҳатлари уни захирага «михлади». Шундай бўлса ҳам, Армандо ушбу мавсум 19та ўйинда майдонга тушиб, 2 марта рақиблар дарвозасини ишғол қила олди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.