АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
ЕЧЛ-2017 финалини бошқарган ФИФА ҳаками Феликс Брих ўйинлар сони бўйича Бундеслига рекордига бир қадам қолганида, жиддий жароҳатга йўлиқди.
Тўғри, у ҳакамликка қайтишдан умидвор ҳали.
Жорий мавсум евромайдонларда кенг тарқалган тизза бўғими жароҳати эпидемиясидан нафақат футболчилар, балки бошқалар ҳам жабр кўришмоқда. Дейлик, германиялик машҳур рефери Феликс Брих Бундеслигадан ўрин олган «Айнтрахт» ва «Штутгарт» ўйинида худди шундай жароҳатга юз тутди. Бу ФИФА ҳаками учун Германия чемпионати элит лигасидаги 344-учрашув эди. Брих шу тариқа жами ўйинлар сони бўйича бундесрекордчи Вольф-ганг Штарк билан тенглашди. Қисқаси, Феликс мутлақ рекордга бир қадам қолганида тўхташга мажбур бўлди. Айтиш ўринли, Брих жароҳатдан кейин дарҳол майдондан четга чиққани йўқ. Яъни ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилди ва у танаффусга қадар ишини давом эттирди. Бироқ иложи бўлмади, шекилли, иккинчи бўлимда Брих ўрнини бунга қадар Бундеслигада бирор марта бош ҳакам ролини бажармаган захирачи Патрик Швенгерс эгаллади.
Энг ачинарли тафсилот: Брих ўзи учун энг «қадрдон» икки клубнинг ўзаро тўқнашувида «ишдан чиқди». Ҳар ҳолда, германиялик илғор рефери бутун фаолияти давомида «Штутгарт» иштирокидаги нақ 59та ўйинда ҳакамлик қилганди. У «Айнтрахт» ўйинларида эса 53 марта бош ҳакам сифатида кўзга ташланган. Қисқаси, Брих бошқа бирор клуб ўйинида бу қадар кўп ишлаган эмас. «Майдон сирпанчиқ эди, оёғимни нотўғри ташлаганим туфайли йиғилдим ва аламли жароҳатга йўлиқдим. Албатта, ҳозир бироз тушкун ҳолатдаман», - деди Феликс ўйиндан сўнг, ҳали ташхис натижалари чиқмасидан олдин.
48 ёшли Брих энди шу жароҳат ортидан мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. Аммо у ҳакамликка қайтишдан умидвор. Чунки Штарк рекордини янгилашни мақсад қилган: «Албатта, ҳали қайтишни хоҳлайман. Тўғри, аввало, жарроҳлик амалиётидан кейин тикланиш жараёни қандай кечишини кўриш керак». Феликс Брих сўнгги йиллар дунё футболида энг яхши ҳакамлардан бири қаторида юрганини алоҳида айтиш керак. Дейлик, қарийб 20 йилдан буён Бундеслигада барқарор ишлаб келаётганди. У фаолияти давомида Германия кубоги финалида икки марта ҳакамлик қилди - 2014|2015 («Боруссия» Д. - «Вольфсбург») ва 2020|2021 («РБ Лейпциг» - «Боруссия» Д.) йиллар мавсумларида.
Феликс Брихнинг халқаро фаолияти ҳам зўр: мавсум-2013|2014да ЕЛ финали («Севилья» - «Бенфика»), мавсум-2016|2017да эса ЧЛнинг ҳал қилувчи ўйини («Реал» - «Ювен-тус»). Германиялик рефери шундан буён асосий еврокубокнинг 3та ярим финалида ишлади. Шунингдек, 2014 ва 2018 йиллар жаҳон чемпионати, 2016 ва 2020 йиллар Европа биринчилиги ҳамда 2012 йили Олимпиада ўйинларига борди.
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) Феликс Брихни 2021 йилнинг энг яхши ҳаками сифатида тан олганди. Германиялик рефери шундан бир неча кун ўтгач, халқаро фаолиятига нуқта қўйди. Демак, Брих ўз юрти мезбонлик қиладиган Евро-2024да ишламайди. Шундай экан, кейинги мавсум стартига қадар бемалол ва хотиржам тарзда тикланиши мумкин.
Д.АЛИМОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789