“Бунёдкор” 2022 йилда ҳам 28 млрд. сўм зарар кўрди

“Бунёдкор”  2022 йилда ҳам 28 млрд. сўм зарар кўрди

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби 2021 йилда 27,5 млрд сўм зарар кўрди. Бу ҳақда клуб молиявий ҳисоботидан маълум бўлди. 

“Бунёдкор” 2021 йилда 37 млрд сўм, 2020 йилда 32,8 млрд сўм, 2019 йилда эса 1 млрд сўм зарар кўрганди. 
Клуб сўнгги марта йилни фойда билан 2018 йилда якунлаган эди. Ўша йили клуб фойдаси 779 минг сўм бўлган. “ФК Бунёдкор” МЧЖ 2005 йилда ташкил қилинган. Клуб 100 фоизга Давлат активларини бошқариш агентлигига тегишли.

Аввалроқ “Ўзбекнефтгаз” “Машъал” футбол клубининг эгасига айлангани ҳақида хабар берилган эди .