Карло Анчелотти: “Эртами-кечми у ўзини кўрсатади"
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Владо Радманович, ёш ҳужумчимиз Аббосбек Файзуллаев ва Эрон терма жамоаси бош мураббийи Амир Галинои эртага, 20 июнь куни бўлиб ўтадиган CAFA Nation's Cup финали доирасидаги Эронга қарши ўйин олдилан ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.
Владо Радманович (Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи): - Барчага ассалому алайкум. Эртанги финалда ўйнаш учун иккала жамоа ҳам лойиқ эди. Эроннинг биздан бир устунлик жиҳати бор эди. Улар бизга нисбатан осон гуруҳдан ўрин олди ва битта камроқ ўйин ўтказишди. Уларда тикланиш учун кўпроқ вақт бўлганини айтиб ўтиш лозим. Уларни жуда ҳурмат қиламиз. Аммо бизда ҳеч ким қўрқаётгани йўқ. Иккала жамоада ҳам ҳужум жуда кучли, эртага қизиқарли ўйин гувоҳига айланамиз. Эртага бизнинг футболчилармиз майдоннинг ҳар бир қисми учун курашиб, тартибли ҳаракат қилиши лозим. Эртага бутун ўйин давомида юқори темпда ҳаракат қилишга уринамиз. Эроннинг барча ўйинларини таҳлил қилиб чиқдик. Улар ҳақида барча маълумотга эгамиз. Эртага улардан ҳужумкор ўйин кутяпмиз. Эронликларда ҳужум чизиғи ва ярим ҳимоя жуда яхши шаклланганини айтиб ўтишимиз керак. Футбол - тахмин қилиш қийин бўлган спорт тури. Бу спорт турида жуда майда деталлар ҳам ўйин тақдирига таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабдан, эртага қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Умид қиламизки, омад ҳам биз тарафда бўлади. Ҳозирда Катанецнинг аҳволи яхши. У кундан-кунга тузалиб бормоқда. Афсуски, эртага биз билан бўлмайди. У жамоага омад тилади. Қайтараман, ўйинда муваффақият қозонишни истасак, майдоннинг ҳар бир ери учун курашиб, тартибли ўйин кўрсатишимиз керак. Эрон ҳақида жуда кўп маълумотга эгамиз ва уларга қарши қандай ўйнаш кераклигини биламиз. Эртага қандай тактикада ўйнашимиз борасида бугун кечқурун ёки эртага эрталаб бир қарорга келамиз. Жисмоний тайёргарлигимиз яхшиланиб бормоқда. Бу борада мураббийлар ишламоқда. Аммо, афсуски, футболчилар асосий вақтини ўз жамоасида ўтказади. Бу ердаги 1 ёки 2 ҳафталик йиғинда ниманидир ўзгартириш қийин бўлади.
Амир Галинои (Эрон терма жамоаси бош мураббийи): - Ўзбек футболи ҳақида етарлича маълумотга эгамиз, мамлакатингиз ҳукумати футболга катта сармоя киритаётгани биз учун қувонарли ҳол. 2006 йил Малайзияда Эрон термасида мураббий бўлганман ва у ерда Ўзбекистон билан учрашганмиз. Ҳозир шу фикрни алоҳида айтмоқчиманки, Ўзбекистон техник ва инфратструктура яратишда катта ютуқларни қўлга киритибди. Эртага яхши финал гувоҳига айланамиз деган умиддаман. Жамоа шифокорлар штаби Сардор Азмун эртанги ўйинда иштирок этиши борасида аниқ фикрлар айтмади. Ўйиндан олдин барчаси аниқ бўлади. Футболчиларнинг саломатлиги биз учун барчасидан устун. Бугунги машғулотлардан сўнг шифокорлар яна бир бор Азмуннинг ҳолати бўйича фикр билдиради. Ўзбекистон бош мураббий бироз бетоб эканлигидан хабар топдик. Умид қиламизки, у тез орада соғайиб кетади. Ҳали рақибни таҳлил қилишга улгурмадик, аввалги кузатишларимизга кўра, улар 2 та тактикада ҳаракат қилишини ўргандик - 3 та ҳимоячи ва одатий 4 та ҳимоячи билан. Асосий ўрганишлар бугун бўлиб ўтади. Қирғизистондаги сафар туфайли Ўзбекистонни ўрганиш имкони бўлмади. Бугун машғулотлар олдидан уларни тактикасини ўрганишга ҳаракат қиламиз. CAFA мусобақаси ташкилотчиларига миннатдорчилик билдираман. Бу фикрларимни Қирғизистондаги ташкилотчиларга ҳам билдирдим. Ҳар бир ишни бошланиши қийин бўлади, аммо секин-аста у ривожланиб боради. Бу CAFA нинг биринчи тадбирларидан бири бўлгани учун айрим камчиликлар бўлиши табиий. Уларнинг фаолиятига омад тилаймиз. Биз мусобақани ҳурмат қилган ҳолда тўлиқ таркиб билан иштирок этяпмиз. Эртанги ўйиндан роҳат олишга ҳаракат қиламиз.
Аббосбек Файзуллаев (Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси): - Барчага ассалому алайкум! Эрон Осиёнинг энг кучли жамоаларидан биттаси эканлигини айтиб ўтиш лозим. Қизиқарли баҳс бўлади. Худо хоҳласа, эртага ғалаба қозониб, ўзбек халқига қувонч бахш этмоқчимиз. Эртага бир нарса бўлиши аниқ - иккала жамоа ҳам майдонда жанг олиб боради.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
"Андижон" - "Динамо" учрашувидан (3:0) сўнг мезбонлар устози Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Швейцарияда панжара ортига тушиши мумкин.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789