Cамвел Бабаян: "Оптимал формада эмаслигимиз кўринди..."

Cамвел Бабаян: "Оптимал формада эмаслигимиз кўринди..."

Кечаги «Навбаҳор» - «Ал-Иттиҳод»(0:0) ўйинидан кейин мезбонлар устози Самвел Бабаян ўз фикрлари билан ўртоқлашди: 

Муҳим ўйин ўтказдик. Стадионимиздаги очилиш баҳси эди. Оптимал формада эмаслигимиз кўринди. Айрим футболчилар жамоага қўшилганига бир ҳафта бўлди. Лекни йигитлар уюшқоқлик билан ўйнашди. Майдоннинг ҳар қисмида курашдик, бунинг учун йигитларга раҳмат.    

Натижага келсак, Осиёнинг кучли жамоаларидан бири билан ўйнадик ва очиқ футбол ўйнаш қимматга тушиши мумкин эди. Рақибнинг икки футболчиси Е вропа  ЧЛда ғолиб бўлган. Дастлабки баҳс бўлганига ҳам қийналдик. Ҳали формада эмасмиз.  Ўйлайманки, ў йиндан ўйинга кучайиб борамиз. Сафардаги ўйинга керакли натижага эришиш учун борамиз ва уни юқори даражада ўтказамиз, деб ўйлайман.   

Жокич ҳимояда ўйнагани? Бу Йўлдошевнинг жароҳати сабаб заруратдан эди. Йован бугун ишончли ўйин кўрсатди. Унга исталган позицияни ишониб топшириш мумкин.   

Янги футболчилар? Ҳамробеков ва Сайфиевнинг мослашишига кўп вақт талаб этилмайди. Рақиб дарвозаси олдида хавф туғдиришдан ташқари ҳимояга-да ёрдам берган Руслан Жияновни ҳам алоҳида таъкидлаш керак.    

Трансферлар ойнаси очиқ, аммо янги футболчи олсак, у Чемпионлар Лигасида ўйнай олмайди. Буни раҳбарият билан муҳокама қиламиз. Бюджетимиз чекланган ...   

Эслатиб ўтамиз, жавоб учрашуви 22 феврал куни Жиддада ўтказилади.