ЯКУН: Эътиборга лойиқ лига
«Фенербахче» сафарда «Галатасарой»ни мағлуб этиб, муддатидан аввал чемпионга айланиш имкониятидан маҳрум этганди.
Евро-2024да гуруҳ босқичи ўзининг энг «қайноқ» нуқтасига келди.
Агар 1-турга назар солсак, 12та ўйинда энг яхши футболчига аталган шахсий соврин 6та лиганинг 2 нафардан вакилига насиб этди. Гап АПЛ (Англия), Бундеслига (Германия), «А» серия (Италия), Ла Лига (Испания), Лига 1 (Франция) ва Про лига (Саудия Арабистони) ҳақида кетмоқда. Қаранг, Евро-2024 1-тури якуни бўйича Саудия элит чемпионати Европанинг кучли 5та лигаси билан тенг...
Оддий айтганда, 1-тур якунида ўйин лауреатлари бўйича лигалар аро қойилмақом даражада баланс юзага келди - гармония эталони. Фақат Саудия лигасининг топ-5 орасига суқулиб киргани бироз кутилмаган ҳолат. Шу жойда яна бир оғир факт: Европа чемпионатининг бутун тарихида Саудия Арабистонида тўп сурадиган футболчилар илк марта ўйин қаҳрамони сифатида эътироф этилдилар. Дарвоқе, «Ал-Иттиҳод» вакили Н~Голе Канте Франция терма жамоаси иштирокидаги 2-ўйинда ҳам энг яхши футболчи мақомини олди. Хуллас, Саудия лигасида катта маблағ айланаётгани Европа чемпионатида ҳам ўз сўзини айта бошлади.
Н~Голе Канте Евро-2024 гуруҳ босқичи 1-тури рамзий терма жамоасидан ҳам жой олди. Тўғри, Marca нашри томонидан тузилган таркибда барча ўйинлар лауреатларига ўрин берилмади. Зеро, рамзий жамоа 1-4-3-3 чизмаси асосида шакллантирилди (яъни амплуалар бўйича энг яхшилар танланган):
Дарвозабон - Барт Вербрюгген (Нидерландия)
Ҳимоячилар: Дани Карвахаль (Испания), Давид Ганцко (Словакия), Алессандро Бастони (Италия), Тео Эрнандес (Франция)
Ярим ҳимоячилар: Фабиан Руис (Испания), Н~Голо Канте (Франция), Деннис Ман (Руминия)
Ҳужумчилар: Арда Гюлер (Туркия), Жамол Мусиала (Германия), Коди Гакпо (Нидерландия)
«Фенербахче» сафарда «Галатасарой»ни мағлуб этиб, муддатидан аввал чемпионга айланиш имкониятидан маҳрум этганди.
Хабарларга қараганда, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Олимпиадага борадиган 23 ёшдан катта 3 нафар футболчини танлаб бўлган
Хабарингиз бор, Евро-2024 да 1/8 финал ўйинлари ҳам поёнига етмоқда.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789