«Челси» асосий мақсади аниқ...

«Челси» асосий мақсади аниқ...

Football London нашрининг ёзишича, ёзги трансферлар лойнаси ёпилиши билан «Челси» келаси ёзда амалга ошириладиган харидлар бораси режа туза бошлади.

«Аристократлар» мавсум якунланганидан кейин Виктор Осимхенни олиб келишмоқчи. Нигериялик ҳужумчининг «Наполи» билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган. Бироқ, Неаполь клуби раҳбарияти ва ҳужумчи ўртасида Осимхенни 2024 йилнинг ёзида қўйиб юбориш ҳақида махсус келишув бор. «Челси» раҳбарияти «Манчестер Сити» гегемонлигига барҳам бериш учун Эрлинг Холанд даражасидаги ҳужумчига эга бўлиш керак, деган хулосага келишган. Клуб хўжайини Тодд Боули катта ўйинчиларга пулни аямайдиган туридан. Кейинги йилларда лондонликлар Энцо Фернандес ва Мойзес Кайседо учун 102 ва 115 миллион фунт миқдорида пул сарфлашди. Осимхен «Челси»нинг трансфер рекордини янгилаши мумкин. «Челси» Виктор Осимхен АПЛга кўчиб ўтиб, Эрлинг Холанднинг тўпурарлик, «Сити»нинг чемпионлик борасидаги натижаларини йўққа чиқаришини кутяпти.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.