“Челси:” Палмернинг нархи 200 миллион

“Челси:” Палмернинг нархи 200 миллион

“Реал” таркибини кучайтириш мақсадида Англия Премьер-лигасида порлаётган Коул Палмерни нишонга олган эди.

22 ёшли ҳужумкор футболчига “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола етарли даражада ўйин амалиёти бермагач, клуб уни “Челси”га 47 миллион евро эвазига сотиб юборган эди.

“Аристократлар” жамоасида кетма-кет иккинчи мавсум энг самарали ўйинчига айланиб бўлган Палмернинг харидорлари кўпайиб бормоқда. Ҳатто “Сити” мутасаддилари уни ортга қайтариш масаласини кўтара бошлади.

“Реал” қизиқиш билдира бошлаганидан кейин “Челси” ўз ўйинчисига нарх белгилади. Унга кўра, Палмернинг трансферини амалга оширмоқчи бўлган даъвогарлар лондонликлар ғазнасига 200 миллион евро тўлаши талаб этилади.

Бу нарх “Қироллик клуби” раҳбариятини шокка солди. Мадридликлар бир футболчи учун буқадар катта харажат қилишга тайёр эмас экан.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.