«Челси» Поттерга ишонади

«Челси» Поттерга ишонади

«Челси» кейинги икки трансфер ойнасида асосий таркибни ўзгартириши мумкин.

Лондон клуби асосий таркибнинг етти нафар футболчиси: Хаким Зиеш, Кай Хаверц, Кристиан Пулишич, Калиду Кулибали, Жоржиньо, Сесар Аспиликуэта ва Пьер-Эмерик Обамеянг билан хайрлашишга тайёр. Лондон клуби юқоридаги барча футболчиларни сотиш ёки ижарага бериш ҳақида ўйламоқда, Жоржиньодан ташқари. Италиялик футболчи билан мавсум охирида тугайдиган шартномани узайтирмайди. Охирги 8та расмий ўйинда лондонликлар 6 марта мағлубият аламини тотиб кўрган, бир марта дуранг ўйнаган ва битта ғалабага эришган. Шу билан бирга, «кўклар» бош мураббийи Грэм Поттер клуб хўжайинларининг қўллаб-қувватлашини сақлаб қолди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.