Хабарингиз бор, сешанба куни Суперлига биринчи давра сўнгги - 13-турига старт берилди.
Ва унинг биринчи ўйинида «Олимпик» Тошкентда «Сурхон»га қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Бугун эса «Андижон» кутилмаганда водий дербисида «Навбаҳор» устидан йирик ғалабага эришди – 3:0. Самвел Бабаян шогирдлари мавсумдаги илк мағлубиятни тан олишди.
«Насаф» эса Олмалиқда ўтказилган баҳсда турнир аутсайдери бўлиб турган «Металлург»ни мағлуб эта олмади – 0:0.
Шунга қарамай, Қарши клуби 23 очко билан 1-ўринга кўтарилди, «Навбаҳор» 19 очко билан 5-ўринда бўлса, «Андижон» 19 очко билан 4-ўринга чиқди.
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Саидазамат Мирсаидов («Олимпик»).
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.
Темур Кападзе («Олимпик» клуби бош мураббийи): - Қийин учрашув бўлди. Ҳавонинг иссиқлиги ҳам ноқулайлик туғдирди. Биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам ҳар икки жамоа кўп куч йўқотди. Шунга қарамай йигитлар ғалабага эришишди. Яхши имкониятларга эга бўлдик. Рақиб хатоларидан унумли фойдаландик. «Сурхон» жамоасига кейинги учрашувларда омад тилайман.
Февзи Давлетов («Сурхон» клуби бош мураббийи): - Мантиқан қаралса, 2та қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди. Айниқса, иккинчиси ортиқча бўлди. Вазиятни кўрдим, барчаси ўйин ҳароратида юз берди. Ўз вазиятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Албатта ғалаба қозонишни мақсад қилгандик, шунга интилдик, лекин ўхшамади. Бугун кўп жиҳатларда эътиборни йўқотдик. Ёзги танаффус олдидан мағлубият биз учун яхши бўлмади. Хато ва камчиликларни таҳлил қилган ҳолда тайёргарликда давом этамиз.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан
харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг
«А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.