«Челси» Роналдуни сотиб олишга тайёр

«Челси» Роналдуни сотиб олишга тайёр

«Челси» Криштиану Роналду бўйича «Манчестер Юнайтед»га таклиф билан чиқишга тайёр, деб хабар беради SportBible.

Бу қарор «кўклар» бош мураббийи Томас Тухель ва клубнинг янги хўжайини Тодд Бейли ўртасидаги суҳбатдан сўнг қабул қилинди. Лондонликлар «МЮ»га 14 миллион фунт таклиф қилишга тайёр. 37 ёшли футболчи аввалроқ «қизил иблислар»дан «қониқарли таклиф» бўлса, уни қўйиб юборишларини сўраганди.

The Telegraph нашрининг ёзишича, Криштиану жума куни жамоа билан Бангкокка учмайди. Шу билан бирга, Роналдунинг Таиланд ва Австралияда ўтказиладиган мавсумолди турда қатнашишига ҳеч қандай кафолат йўқ. 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.