Чироқ ўчди? Хавотирга ўрин йўқ

Чироқ ўчди? Хавотирга ўрин йўқ

УЕФА Миллатлар лигаси доирасидаги Австрия - Дания учрашув пайти кутилмаган ҳодиса туфайли бироз тўхталиш кузатилди.

Старт ҳуштаги чалинишидан бироз аввал стадион электр энергиясида узилиш кузатилди. Бошқача айтганда - чироқ ўчди!

Бу ҳолат нафақат стадионда, балки Вена туманидаги «Эрнст Хаппель» стадиони жойлашган ҳудудда кузатилди. Аммо воқеага бевосита гувоҳ бўлганлар бундан заррача хавотирланишмади. 

*** Муаммо ҳал этилгунча футболчилар ва мураббийлар трибунаости йўлакчаси яқинида суҳбат қуришди.

*** Марко Арнаутович ўзини баскетбол трюклари билан чалғитди. 

*** Мухлислар ҳам зерикиб қолишмади - вақтни чоғ ўтказиш йўлларини топишди. Қўшиқ ва телефон ёритгичларини ёқиш - айни вазиятда бундан ҳам ёқимли нарса бўлиши мумкинми?

Хуллас, чироқ ўчганига қарамай, мазкур футбол тадбирини, барибир, шоуга айлантириш уддаланди!

Манба: sports.ru, Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади