«Бавария» Чупо-Мотингни қўйиб юбормайди

«Бавария» Чупо-Мотингни қўйиб юбормайди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби спорт директори лавозимида ишлаб келаётган футбол функционери Ҳасан Салихамижич ҳужумчи Эрик Чупо-Мотингнинг келажаги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз Эрикнинг агенти билан ижобий мулоқотдамиз. Биз уни сақлаб қолмоқчимиз. У ҳам «Бавария»да қолишни истамоқда. Чупо-Мотинг ҳозир ажойиб формада, бизга унинг ўйнаши жуда ёқади. Келинг, яқин келажакда барча тафсилотларни ҳал қилишга ҳаракат қилайлик», - дея функционердан иқтибос келтиради Bayern&Germany. 33 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда 17 ўйинда майдонга тушиб, 12та гол урди. Унинг мюнхенликлар билан шартномаси шу йилнинг ўрталарига қадар тузилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.