Данте яна бир йил «Ницца»да ўйнайди

Данте яна бир йил «Ницца»да ўйнайди

40 ёшли Данте «Ницца» билан шартномасини 2025 йилгача узайтирди.

Шу тариқа ҳимоячи Франция клубида 9-мавсумини ўтказади. «Бавария»даги фаолияти билан танилган бразилиялик футболчи «Ницца»га 2016 йилда «Вольфсбург»дан кўчиб ўтганди. Ўшандан бери у 282та ўйинда қатнашиб, 8та гол урди. Клуб баёнотида таъкидланишича, жамоа сардори «ёрқин формада» ва мавсумда энг кўп фойдаланилган ўйинчиларидан бири (3101 дақиқа). Қўшимчасига, Данте Франция чемпионати тарихида 40+ ёшида гол урган 4-футболчига айланди. Умуман олганда, ҳимоячи мавсум давомида Лига 1да 32та ўйинда майдонга тушиб, битттадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.