Fichajes хабарига кўра, «Бетис» эркин агент бўлиб турган 32 ёшли посбонга даъвогарлик қилмоқда.
Олдинроқ Давидга БАА, Қатар ва Мексика клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
2022/2023 йилги мавсумда Де Хеа «МЮ» сафида барча мусобақаларда 58та ўйин ўтказди. Унинг «қизил иблислар» билан шартномаси шу йилнинг июн ойи охирида якунига етди ва томонлар келишувни узайтирмасликка қарор қилишди.
Transfermarkt интернет порталига кўра, испаниялик футболчининг тахминий нархи 13 млн еврони ташкил этади.
«Бетис» Ла Лигада 5та ўйиндан сўнг 7 очко билан 9-ўринда бормоқда.