CAFA Futsal Cup-2023. Футзалчиларимиз Афғонистонга сенсацион тарзда мағлуб бўлишди-я

CAFA Futsal Cup-2023. Футзалчиларимиз Афғонистонга сенсацион тарзда мағлуб бўлишди-я

Хабарингиз бор, айни кунлардаТожикистонда футзал бўйича илк марта ўтказилаётган CAFA Futsal Cup-2023 турнири давом этмоқда.

2-турда Ўзбекистон миллий жамоаси Афғонистонга қарши паркетга тушди. Учрашувда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Ҳусниддин Нишоновнинг ҳет-триги эвазга 3:1 ҳисобида олдинда бораётган бўлишига қарамай, сўнгги сониялардаги голлар эвазига сенсацион мағлубиятни тан олди – 3:4. 
Шу тариқа, Ўзбекистон 2-турдан кейин пешқадамликни 6 очко тўплаган Афғонистонга топширди. Вакилларимиз 1-турда Тожикистонни мағлуб этганди. |
Вакилларимиз 3-турни 26 июль куни Туркманистонга қарши ўтказади. Ўйин соат 14:00да бошланади. 
CAFA Futsal Cup 2023. 2-тур
Ўзбекистон – Афғонистон – 3:4
Голлар: Ҳусниддин Нишонов 19', 20', 28' – Ҳамид Ризо Ҳуссейни 2', Мусави 34', Муҳаммад Али Фаёзий 38', Ризо Ҳусайн 40.
Ўзбекистон (асосий бешлик): Равшан Элибоев, Ихтиёр Ропиев, Илҳомжон Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев.
Захира: Аббос Элмуродов, Машраб Одилов, Хушнур Эркинов, Дилшод Раҳматов, Акбар Усмонов, Жамшид Раҳматуллаев, Даврон Абдувалиев, Суннатулла Жўраев, Абдулла Солиҳов.