Энди кераксиз ҳакамларга жавоб берилди

Энди кераксиз ҳакамларга жавоб берилди

ФИФА ҳакамлар қўмитаси Қатарда қоладиган ва турнирнинг ҳал қилувчи ўйинларига тайинланиши мумкин бўлган ҳакамлар рўйхатини аниқлади.

16 нафар ҳакам, 30 нафар ёрдамчи ва 5 нафар видеоассистент уйларига юборилди. Хайрлашишга қарор қилинганлар орасида эронлик Алириза Фағони ва германиялик Даниэль Зиберт ҳам бор. Айнан улар Уругвай терма жамоаси иштирокидаги иккита ўйинда ҳакамлик қилишган ва Португалия (0:2) ва Гана (2:0) билан ўйинлар натижасига таъсир қиладиган хатоларга йўл қўйган. Натижада Уругвай терма жамоаси ЖЧ-2022да иштирок этишни тўхтатди. Бундан ташқари, Франция Тунис билан ўйин натижаси (0:1) ва Антуан Гризманнинг бекор қилинган голига қарши норозилик билдиришгани учун янги зеландиялик Мэттю Конгер ЖЧ-2022ни тарк этади. Фағони, Зиберт ва Конгердан ташқари, Крис Бит (Австралия), Бакари Гассама (Гамбия), Славко Винчич (Словения), Иштван Ковач (Руминия), Ма Нин (Хитой), Салима Мукансанга (Руанда), Магет Н'Диай (Сенегал), Эктор Мартинес (Гондурас), Андрес Матонте (Уругвай), Кевин Ортега (Перу), Женни Сиказве (Замбия), Марио Эскобар (Гватемала), Йосими Ямасита (Япония) ҳам ЖЧни тарк этишади. Қатарда 20 нафар ҳакам, жумладан Данни Маккели (Нидерландия), Шимон Маркиниак (Польша), Антонио Мигель Матеу Лаос (Испания), Майкл Оливер, Антони Тэйлор (иккаласи Англия), Даниеле Орсато (Италия), Клемент Тюрпин, Стефани Фраппарт (иккаласи Франция) қолди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.