Де Хеа 12 йиллик фаолиятидан кейин «МЮ» билан хайрлашди

Де Хеа 12 йиллик фаолиятидан кейин «МЮ» билан хайрлашди

«Манчестер Юнайтед» асли испаниялик (Мадрид) бўлган 32 ёшли дарвозабони Давид Де Хеа 12 йиллик фаолиятидан кейин клуб билан хайрлашганини эълон қилди.

« Ўтган 12 йил давомидаги менга нисбатан меҳр ва муҳаббат учун сизларга миннатдорчилигимни етказмоқчиман. Мен учун қадрли бўлган сэр Алекс Фергюсон мени бу клубга таклиф этгач, ҳозиргача кўп нарсага эришдик. Ҳар сафар бу клуб либосини кийганимда фахр ва ғурур ҳиссини туйганман.   
Бу ерга келганимдан кейин ўтган давр мен учун муваффақиятли ва унутилмас бўлди. Мадридни тарк этган болакай сифатида Манчестерда ҳозирги даражамга етишим ҳақида ўйламагандим.  
Ҳозирга келиб янги чақирувни қабул қилиш, ўзимни янги муҳитда синаб кўришнинг мавриди етди. Манчестер ҳар доим менинг юрагимда бўлади, Манчестер мени улғайтирди ва ҳеч қачон тарк этмайди. Биз бунинг барчасига гувоҳ бўлдик », - дея ёзади Давид Де Хеа «твиттер»даги саҳифасида.

«МЮ» ҳам Давид Де Хеа билан расман хайрлашди. Испаниялик дарвозабоннинг «Юнайтед» сафидаги 12 йиллик фаолиятида («МЮ» сафида АПЛдаги 415 ўйиндан 147тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаган) эришган ютуқлари:

- АПЛ чемпионлиги

- Европа лигаси

- Англия кубоги

- Англия лига кубоги (2 марта)

- ПФА талқинига кўра йил ўйинчиси (5 марта)

- АПЛ олтин қўлқоп соҳиби (2 марта)