Депай «Атлетико»га керак эмас

Депай «Атлетико»га керак эмас

Ёзги трансферлар ойнасида «Атлетико» ҳужумчиси Мемфис Депай жамоани тарк этади.

Фабрицио Романо хабарига кўра, нидерландиялик страйкер билан раҳбарият шартномани янгиламаслик бўйича келишиб олди. Энди футболчи эркин агентга айланади. 2023 йилда 3 миллион евро эвазига «матрасчилар» таркибига келиб қўшилган Мемфис 1+1 кўринишида шартнома имзолаганди. Депайга айни пайтда қайси клублар қизиқиш билдираётгани борасида хабарлар йўқ. Аммо 30 ёшли ҳужумчи ҳали ҳам Европада ўйнай олади. Фаолияти давомида «Барселона», «Манчестер Юнайтед», «Лион» ва ПСВда тўп тепган футболчи ушбу мавсум «Атлетико» сафида 31та учрашувда майдонга тушиб, 11та голда иштирок этди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.