Ди Мария «Барса»га ўтмоқчи

Ди Мария «Барса»га ўтмоқчи

Испания чемпионатида икки ашаддий рақобатчи - «Барселона» ва «Реал»да ўйнаган футболчиларнинг рақиб томонга ўтиши кам кузатиладиган ҳолат.

Бироқ, илгари «Реал»да ўйнаган аргентиналик Анхель ди Мария ёзда каталонияликлар сафига кўчиб ўтишга тайёр. Жаҳон чемпиони бўлган Анхель ҳозир «Ювентус» футболчиси ҳисобланади. У ёзда «А» сериядан кетмоқчи. Tuttosport нашри журналистлари аргентиналик юлдузнинг кейинги жамоаси «Барселона» бўлиши мумкинлигини ёзишмоқда. «Барселона» айни пайтда чап қанотга ҳужумкор футболчи қидиряпти. Ди Мария мана шу позицияда фаол ўйнайди. Қолаверса, 35 ёшли ўйинчи ёзда эркин агентга айланиши трансфер эҳтимолини оширмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.