Аввалроқ «Ливерпул»нинг 25 ёшли вингери жароҳати сабаб клубнинг қишки йиғинини ўтказиб юбориши маълум бўлганди. Ўтган ҳафта у машғулот пайтида ноқулайликни ҳис қилди. Caracol Radio маълумотларига кўра, жароҳат кутилганидан ҳам жиддийроқ. Шу сабабли колумбияликнинг сафга қайтиши март ойига кечикиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Диас тиззасидан олган жароҳатидан тикланмоқда, шу сабабли у октябрдан бери ўйнамайди. Ҳужумкор футболчи бу мавсумда АПЛда 8та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.