Diario Sport нашри хабарига кўра, аргентиналик футболчининг агентлари унинг хизматларини «кўк-анорранглилар»га таклиф қилган. 30 ёшли футболчининг римликлар билан тузган шартномасида 12 миллион евро товон пули кўрасатилган. Дибалани қўлга киритиш «Барса» учун устувор масала эмас, бироқ бу таклиф ўрганилмоқда. Трансфернинг амалга ошишига Жоау Фелишнинг келажагига ҳам боғлиқ. «Атлетико» футболчиси ижара асосида Хави жамоасида ўйнамоқда. Маълумот учун, Пауло жорий мавсум «А» серияда 19 учрашувда қатнашиб, 12та гол урди ва 7та самарали узатмани амалга оширди.