Унга кўра, «Ливерпуль» устози Юрген Клопп январ ойида энг яхши мураббийи деб топилди. Немис мутахассиси фаолияти давомида 10-марта бу совринга эга чиқди. У бу борада Дэвид Мойеснинг натижасини (10 марта) такрорлаган бўлса, ундан фақатгина Пеп Гвардиола (11), Арсен Венгер (15) ва Алекс Фергюсон (27) кўпроқ бу совринга эга чиққан. Энг яхши ўйинчи соврини ҳам «Ливерпуль» аъзосига насиб қилди. Диогу Жота январь ойида тенгсиз футболчи деб топилди. У ўтган ойда 3та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилганди.