Леауга таклифлар тушди, лекин...

Леауга таклифлар тушди, лекин...

«Милан» ва Португалия терма жамоаси вингери Рафаэл Леау ҳамон Европа футболи гигантлари қизиқишида.

23 ёшли футболчи «Милан» билан 2024 йилда тугайдиган шартномасини узайтириш ниятида эмас, аммо «россонери» португалияликнинг трансфер нархини камайтирмаяпти. Инсайдер журналист Флориан Плеттенбергнинг сўзларига кўра, «Челси», «Реал» ва «Манчестер Сити» Леау трансфери бўйича «Милан» билан боғланишган ва лондонликлардан 70 миллион евролик таклиф олишган. Италия клуби ўз юлдузи билан хайрлашишга тайёр, фақат харидорлар 150 миллион евро тўлашса.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.