Жанлуижи Буффон: "Бутун ҳаётим йиқилмоқ ва турмоқдан иборат бўлган"
Катта мақсадларга эришишни ният қилган ҳар қандай инсоннинг умр йўлларида турли паст-баландликлар, қийинчилик ҳамда машаққат, йиқилмоқ ва турмоқ мужассам.
Америка спортида янги тренд - Трамп рақси. Бу ҳолат демократларни роса ғазаблантирмоқда.
Ҳа, америкалик машҳур спортчилар ўз муваффақиятларини АҚШнинг қайта сайланган президенти Дональд Трамп учун ўзига хос «ташриф қоғози»га айланган рақс билан нишонлашмоқда. Шу тариқа машҳур сиёсатчи ва миллиардер ҳаракати интернет оламида тобора оммалашмоқда. Бундан эса сайловлар жараёнининг барча даражасида ютқазишган демократлар тарафдорлари дарғазаблар...
Жонс мамлакат раҳбари олдида рақс тушди
Бир неча кун олдин Нью-Йорк шаҳрида UFC 309 жанглари бўлиб ўтди. Унинг финалида Жон Жонс ва Стипе Миочич оғир вазн тоифасида чемпионлик камари учун октагонга тушишди. 3-раундда техник нокаут билан ғалаба қозонган Жонс эса зафардан кейин «Трамп рақси»дан парча кўрсатди. Америкалик оғир вазнли спортчи шунинг баробарида ўз камарини президентга топширди (албатта, қисқа вақтга). Жангни бевосита кузатган Трамп якунда Жонс билан бироз чақчақлашди, у бағоят мамнун эди.
Бауэрс ва унинг рақси
Орадан кўп ўтмай, Америкача футболда ҳам шу ҳол такрорланди. «Лас-Вегас Рейдерс» вакили Брок Бауэрс «Майами Долфинс»га қарши ўйинда гол ургач, қўлларини силкитиб, сонларини ўйната бошлади. Тўғри, журналистлар ундан ғайриоддий ҳаракатига изоҳ сўраганларида, бунинг сиёсатга умуман алоқаси йўқлигини айтди: «Голни бошқача рақс билан нишонлашда нимадан илҳомландим? Кеча UFC жангини томоша қилдим ва Жон Жонснинг шундай ҳаракати ёқиб тушди. Лекин бунинг сиёсатга дахли йўқ».
Кейингиси Пулишич
19 ноябрь куни АҚШ миллий жамоаси КОНКАКАФ Миллатлар лигаси чорак финалида Ямайка термасини 4:2 ҳисобида енгди. Рақиб дарвозасини 2 марта нишонга олган ярим ҳимоячи Кристиан Пулишич эса голларини ноодатий тарзда нишонлади. «Милан» вингери шунчаки, бурчак байроғи ёнига яқинлашиб, қайта сайланган президент рақсини намойиш этди. Пулишич ҳам кейинчалик ўз ҳаракатида сиёсий маъно йўқлигини алоҳида таъкидлади. «Бу рақсни МФЛ ўйинида кўрдим, яна Жон Жонс ижросида ҳам. Ажойиб ҳаракат. Бугун шунчаки, озгина яйрадим. Менимча, кайфиятни кўтарувчи қизиқарли ҳаракат. Ҳа, шубҳасиз, бу - «Трамп рақси», лекин ҳаммага ёқади. Буни президентнинг ўзи ўйлаб топди, қизиқ томони ҳам шунда», — деди Пулишич маҳаллий телевидениега берган интервьюсида.
Бироқ демократлар тарафдорлари Пулишичнинг рақсидан норозилар. Улар ижтимоий тармоқларда Кристиан ўзига нисбатан ҳурматни батамом йўқотганини таъкидлашмоқда. Интернет кенгликлари «Пулишич худди Трамп каби рақсга тушдими? Қандай даҳшат», «У бу билан ўзига нисбатан ҳурматни йўқотди!» каби изоҳларга тўлиб кетди. АҚШ миллий жамоаси юлдузи шунинг баробарида етарлича қўллаб-қувватланмоқда. Ҳар ҳолда, республикачилар партияси тарафдорлари Пулишич ҳаракатини тўлиқ маъқуллашди, унинг ижросидаги рақсни ўзгача кайфиятда қабул қилишди.
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
Катта мақсадларга эришишни ният қилган ҳар қандай инсоннинг умр йўлларида турли паст-баландликлар, қийинчилик ҳамда машаққат, йиқилмоқ ва турмоқ мужассам.
Жорий мавсумда топ-лигалардаги тўпурарлар баҳсида асосан таниқли снайперлар ҳукмронлик қилишмоқда.
Араб нашрлари хабарига қараганда, Саудия Арабистони миллий жамоаси аъзолари Европа сари отланишмоқда.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789