ЕЧЛ: Чиройли ва айни вақтидаги илк ғалаба...

ЕЧЛ: Чиройли ва айни вақтидаги илк ғалаба...

Чемпионлар Лигасининг энг қизиқарли чорак финал жуфтликларидан бирида, биринчи ўйиндан кейин топишмоқлар анча камайганга ўхшайди.

«Манчестер Сити» яна бир бор йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Ва бу сафар қурбон «Бавария»! Биринчи тайм тенг ва хавфли дақиқаларсиз ўтди. Ҳисобдаги мезбонларнинг устунлигини Родрининг фантастик зарбасигина таъминлади. Аммо иккинчи бўлимдан бошлаб «Сити»нинг устунлиги тобора сезиларли бўлди. «Бавария» ҳар жабҳада ютқазди, мезбонлар эса рақиб «кислород»ини тўсиб қўйишди. Натижада, 6 дақиқа оралиғида Силва ва Холандлар биттадан гол уриб, жавоб баҳсидан олдин ундаги интригани амалда йўққа чиқаришди... Жавоб ўйинида мюнхенликларга фақат мўъжиза керак. Айтганча, Эрлинг Холанднинг «Бавария»га қарши ўйинлардаги қора анъанаси барҳам топди: мюнхенликларга қарши баҳсларда унинг жамоаси ҳали ғалаба қозона олмаганди. Энди эса... чиройли ва айни вақтидаги илк ғалаба!

Куннинг яна бир учрашувида «Интер» сафарда «Бенфика» меҳмони бўлди. Унда Барелла ва Лукакулар томонидан киритилган голлар «Интер»га биринчи ўйинда ғалаба олиб келди.

 

***

Эрлинг Холанд «Бавария» дарвозасини ҳам ишғол қилди. Бунгача у «Кристал Пэлас»га 1та гол урган, «РБ Лейпциг»га қарши ўйинда пента-трик, «Бёрнли»га қарши ўйинда хет-трик ва «Саутгемптон»га қарши ўйинда дубл қайд этганди. Холанд «Манчестер Сити» сафидаги 39-ўйинини ўтказди ва бу баҳсларда унинг ҳисобида 45та гол, 5та голли узатма бор.

***

Турнирнинг жорий мавсумида Холанд 11та гол киритиб, тўпурарлар рўйхатида якка пешқадамлик қилмоқда. Умуман олганда, норвегиялик форвард ЕЧЛнинг 26та ўйинида 34та гол урди ва 35та ўйинда 34та гол урган Герд Мюллерга етиб олди. Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурари 183 ўйинда 140та гол урган Криштиану Роналду ҳисобланади.

 

11 апрель

МАНЧЕСТЕР СИТИ - БАВАРИЯ - 3:0 (1:0)

Манчестер. «Этиҳад» стадиони, 52257 томошабин.

Бош ҳакам: Хесус Хиль Мансано (Испания).

Голлар: Родри (27), Бернарду Силва (70), Холанд (77).

Манчестер Сити: Эдерсон, Аке, Рубен Диаш, Аканжи, Стоунз, Гюндоган, де Брюйне (Альварес, 68), Грилиш, Бернарду Силва, Родри, Холанд.

Бавария: Зоммер, Павар, Упамекано, де Лигт, Горетцка, Киммих, Дэвис (Жоау Канселу, 81), Коман, Сане, Мусиала (Мане, 69), Гнабри (Мюллер, 80).

Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси - Жон Стоунз.

 

БЕНФИКА - ИНТЕР - 0:2 (0:0)

Лиссабон. «Эштадиу да Луж» стадиони, 62594 томошабин.

Бош ҳакам: Майкл Оливер (Англия).

Голлар: Барелла (51), Лукаку (82-пен.).

Бенфика: Влаходимос, Жилберто, Морато, Антониу Силва, Гримальдо, Жоау Мариу, Рафа Силва, Эурснес, Шикинью, Флорентину (Нерес, 64), Гонсалу Рамуш.

Интер: Онана, Дюмфрис (Д`Амброзио, 87), Дармиан, Ачерби, Бастони (де Врей, 90+1), Димарко (Гозенс, 63), Мхитарян, Брозович, Барелла, Жеко (Лукаку, 63), Мартинес (Корреа, 63).

Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси – Алессандро Бастони.

Жавоб баҳслари - 19 апрель (чоршанба)

 

12 апрель

РЕАЛ - ЧЕЛСИ

МИЛАН - НАПОЛИ

Жавоб баҳслари - 18 апрель (сешанба)

 

ТЎПУРАРЛАР:

Холанд (Манчестер Сити) - 10та

Салоҳ (Ливерпуль) - 8та

Мбаппе (ПСЖ) - 7та

Винисиус (Реал) - 6та

Жоау Мариу (Бенфика) - 6та

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.