Натижа: Жамол атиги 10 ёшда эди...

Натижа: Жамол атиги 10 ёшда эди...

«Бавария» Чемпионлар Лигасининг навбатдаги турида Плзеннинг «Виктория» клубига заррача имконият қолдирмади - 5:0. Мюнхен супержамоаси шу билан бирданига 4та алоҳида кўрсаткични қайд этди.

1. «Бавария»нинг Европа клуб футболи бош турнири гуруҳ босқичига боғлиқ мағлубиятсиз серияси 31та ўйинга етди! Бу турнир тарихидаги мутлақ кўрсаткичдир. Бунга қадар рекорд «Реал»га тегишли эди - мадридликлар Зайниддин Зидан бошқаруви вақти гуруҳда қаторасига 30та ўйинда мағлубият нималигини билишмаганди.

2. «Бавария» ЧЛ гуруҳ раундида қаторасига 31та ўйиндан буён гол урмоқда. 

3. «Бавария» ЧЛ гуруҳ босқичида 10та ўйиндан буён ғалабадан бошқасини тан олаётгани йўқ. 

4. «Бавария» ЧЛ гуруҳ босқичининг 26та уй ўйи­нидан буён мағлубиятга учраётгани йўқ - 25та ғалаба ва 1та дуранг. 

Факт. «Бавария» ЧЛ гуруҳ раундининг уй учрашувига оид мағлубиятсиз одимини бошлаган вақт ҳозирги жамоа ярим ҳимоячиси Жамол Мусаила атиги 10 ёшли болакай эди. Айтиш жоиз, у ҳозир 19 ёшда. Қисқаси, Бундеслига гегемони ўз майдонида 9 йилдан буён ЧЛ ўйинини бой бераётгани йўқ.