Навбатдагиси Икардими?...

Навбатдагиси Икардими?...

Туркиянинг «Галатасарой» клубида ижара асосида тўп сураётган «ПСЖ» ҳужумчиси Мауро Икарди Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клубига ўтиши мумкин.

ТМW хабарига кўра, Саудия клуби Европада ўзини кўрсатган таниқли ўйинчиларни қўлга киритиш орқали таркибни кучайтиришни давом эттирмоқчи. «Ал-Наср» вакиллари аллақачон Икардининг атрофидагилар билан музокараларни бошлаб юборишган ва футболчи Саудия Арабистонига ўтиш эҳтимоли ҳақида ижобий фикрда. Аргентинанинг «Ньюэллс Олд Бойс» жамоаси ҳам Икардига қизиқиш билдирмоқда, аммо «Ал-Наср» 29 ёшли ҳужумчига янада фойдали шартнома таклиф қила олади. Жорий мавсумда Туркия Суперлигасида 6 ўйинда Икарди 4та гол урди ва 2та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.