ЕЧЛ. 1/8 финал (дастлабки ўйинлар): Браим Жуд ролида, «Сити»да эса яна «учталик»!

ЕЧЛ. 1/8 финал (дастлабки ўйинлар): Браим Жуд ролида, «Сити»да эса яна «учталик»!

Узоқ кутилган Европа Чемпионлар Лигасида плей-офф босқичи ҳам бошланди. Сешанба оқшомида «Реал Мадрид» ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда Лейпцигга ғалаба учун келди.

Лекин «буқалар» машҳур рақиб фонида сўниб қолмади ва учрашувнинг дебютидаёқ Шешконинг саъй-ҳаракатлари орқали гол уришга муваффақ бўлди, бироқ ҳужумдаги фол (Хенрихс Лунинга халал берди) сабабли у бекор қилинди. Танаффусдан сўнг, 49-дақиқада Браим Диас ўнг қанотда дастлаб Давид Раумни, кейин Хави Симонс ва Ксавер Шлагерларни бирин-кетин алдаб ўтиб, жарима майдони бурчагидан Гулачи дарвозасининг узоқ тўққизлигига мукаммал зарба йўллади - 0:1.

«Паркен»даги ўйинда эса 10-дақиқада меҳмонлар ўйинда ҳисобни очишди - Кевин Де Брюйне ўзини кўрсатди. 34-дақиқада данияликлар таблода тенгликни тиклашга муваффақ бўлишди. Гол ярим ҳимоячи Магнус Маттссон номига ёзилди. Бироқ, биринчи таймга қўшиб берилган илк дақиқада «Сити» Бернарду Силванинг саъй-ҳаракатлари билан яна олдинга чиқиб олди. Иккинчи таймнинг охирида эса Фил Фоден ўйинга амалда нуқта қўйди - 1:3. Энди мазкур жуфтликлардан ким чорак финалга йўл олишини 6 март кунга белгиланган жавоб учрашувларидан сўнг билиб оламиз.

***

«Манчестер Сити» ЕЧЛнинг кетма-кет 7 ўйинида камида 3та гол урган тарихдаги биринчи клуб бўлди. Гуруҳ босқичида «шаҳарликлар» икки мартадан «Црвена Звезда»ни (3:1, 3:2), «РБ Лейпциг»ни (3:1, 3:2) ва «Янг Бойз»ни (3:1, 3:0) мағлуб этишганди.

***

Андрей Лунин ЕЧЛ ўйинида «Реал»нинг сэйвлар бўйича рекордини такрорлади. Кипер «РБ Лейпциг» футболчиларининг нақ 9та аниқ зарбасини қайтарди. Бундай статистика юритила бошланганидан буён фақат битта «Реал» дарвозабони ЕЧЛда шунча сэйв амалга оширган: Тибо Куртуа 2022 йилги «Ливерпул»га қарши финалда (1:0).

***

«Манчестер Сити» кетма-кет 11-ғалабасини қўлга киритди. 19 декабрдан бошлаб «шаҳарликлар» барча ўйинларда умумий 32:6 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу вақт ичида улар клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб бўлишди ва Англия кубогининг 5-раундига чиқишди.

 

РБ ЛЕЙПЦИГ - РЕАЛ - 0:1 (0:0)

13 февраль. Лейпциг. «Ред Булл Арена» стадиони. 45028 томошабин.

Бош ҳакам: Ирфан Пельто (Босния).

Гол: Браим Диас (48).

РБ Лейпциг: Гулачи, Симакан, Клостерманн, Орбан, Раум, Ольмо (Айдара, 75), Хенрихс (Эльмас, 75), Шлагер (Кампль, 90), Симонс, Опенда (Поульсен, 75), Шешко.

Реал: Лунин, Карвахаль, Начо, Тчуамени, Ферлан Менди, Вальверде, Кроос, Камавинга, Браим Диас (Лукас Васкес, 84), Родриго (Хоселу, 84), Винисиус.

Огоҳлантиришлар: Симакан (53), Поульсен (77), Шешко (86) - Карвахаль (66), Винисиус (85).

--------------------------------————-———————————————————————-

КОПЕНГАГЕН - МАНЧЕСТЕР СИТИ - 1:3 (1:2)

13 февраль. Копенгаген. «Паркен» стадиони. 35853 томошабин.

Бош ҳакам: Хосе Мария Санчес Мартинес (Испания).

Голлар: Маттссон (34) - де Брюйне (10), Бернарду Силва (45+1), Фоден (90+2).

Копенгаген: Грабара, Вавро, Дикс, Маккенна, Йелерт, Маттссон (Сёренсен, 81), Фальк, Классон (Корнелиус, 55), Диогу Гонсалвеш (Хейлунн, 70), Элюнусси, Ашури (Ларссон, 81).

Манчестер Сити: Эдерсон, Уокер, Рубен Диаш, Стоунз, Аке, Родри, Бернарду Силва (Нуньеш, 78), де Брюйне, Грилиш (Доку, 21), Фоден, Холанд.

Огоҳлантиришлар: Фальк (71), Дикс (74).

Жавоб ўйинлари - 6 март (чоршанба)

 

14 февраль

ПСЖ - РЕАЛ СОСЬЕДАД

ЛАЦИО - БАВАРИЯ

Жавоб ўйинлари - 5 март (сешанба)

20 февраль (сешанба)

01:00 ИНТЕР - АТЛЕТИКО

01:00 ПСВ - БОРУССИЯ Д.

Жавоб ўйинлари - 13 март (чоршанба)

21 февраль (чоршанба)

01:00 НАПОЛИ - БАРСЕЛОНА

01:00 ПОРТУ - АРСЕНАЛ

Жавоб ўйинлари - 12 март (сешанба)