ЕЧЛ: «Бернабеу»да муроса... давомини «Этиҳад»да кўрамиз

ЕЧЛ: «Бернабеу»да муроса... давомини «Этиҳад»да кўрамиз

Ажойиб тарзда ҳисобни тенглаштирган Кевин де Брюйне Винисиуснинг фантастик голига муносиб жавоб қайтарди ва АПЛ етакчисига Европа Чемпионлар лигасининг ярим финал жавоб баҳсига «Реал»ни ғолиб сифатида боришига йўл бермади.

Гвардиола жамоаси ўтган мавсумнинг сўнгги тўрт ўйинида ўзининг драматик мағлубияти ҳақидаги хотираларни йўқ қилишга интилиб, дастлабки дақиқаларда устунлик қилди, узоқ вақт тўпга эгалик қилишдан завқланди, аммо буни ҳисобда амалга ошира олмади. Кевин Де Брюйне, Родри ва Эрлинг Холандлар Тибо Куртуага дастлабки 15 дақиқада тинчлик беришмади, аммо ўтган йилги финалнинг энг яхши ўйинчиси меҳмонларга имкон бермади. Амалдаги чемпионлар эса ҳар қандай ҳужум ритмини бошлашга қийналишди.

«Сити» ҳар қанча тўпга эгалик қилмасин, 36-дақиқада биринчи бўлиб дарвозани мезбонлар ишғол этишди, барибир. Эдуардо Камавинга ўз жарима майдонидан чиқар-чиқмас тўпни Лука Модричга қулай тарзда етказиб берди. У ўз навбатида, ўз услубида тўпни Винисиус Жуниорнинг траекториясига йўналтирди ва бразилиялик вундеркинд Эдерсонни жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси орқали ожиз қолдирди.

«Сити» жавоб излади ва танаффусдан ўн дақиқа ўтгач, де Брюйне ўз ватандоши Куртуани жарима майдончаси четидан текширди, аммо ярим ҳимоячининг паст, бурилишли зарбаси мезбонлар дарвозабонига жуда яқин эди. Бироқ, «шаҳарликлар» плеймейкери ҳеч тинчимади, иккинчи тайм ўрталарида ҳисобни тенглаштирди. Илкай Гюндоган «Реал» жарима майдончасига ёриб кириш жойини тополмади, шунинг учун тўпни де Брюйнга берди, у Винни голига ўхшаш позициядан пастки бурчакка кучли зарба берди.

Иккала жамоа ҳам сўнгги дақиқаларда ғолибни ҳаяжонли якунда излашди. Бунга мезбонлар яқин келишди, аммо Эдерсон Орельен Тчуаменининг даҳшатли зарбасини олдини олиш учун бир қўли билан таъсирчан сейвни амалга оширишдан олдин Бенземнинг боши билан берган ўта хавфли зарбасини ҳам бартараф этишга улгурди. Демак, ҳаммаси 17 май оқшомида Манчестердаги муҳташам «Этиҳад Стэдиум»да ҳал бўладиган бўлди.

***

Ҳеч бир мураббий Чемпионлар лигасида Карло Анчелоттидан кўпроқ ўйин ўтказмаган. «Реал» италиялик мутахассис раҳбарлигида ЕЧЛнинг ярим финалида иштирок этди. Анчелотти учун бу Лигадаги 190-ўйин бўлди. Бу орқали Дон Карло «Манчестер Юнайтед»ни бошқарган Алекс Фергюсоннинг рекордини такрорлади. Улардан кейин Арсен Венгер (184) ва Пеп Гвардиола (159)лар туришибди.

***

Эрлинг Холанд уч ой ичида биринчи марта кетма-кет иккита ўйинда гол уролмади. Норвегиялик форвард ўтган ўйинда («Лидс» билан, 2:1) ҳам гол уролмаганди. Бундан олдин Холанд 18 ва 22 февраль кунлари АПЛда «Ноттингем Форест» ва ЕЧЛда «РБ Лейпциг» билан ўтган ўйинларда кетма-кет иккита ўйинда гол урмаган. Форвард «Реал» билан ўйинда дарвозага 3та зарба берди, улардан 2та дарвозага аниқ борди. Шу билан бирга, WhoScored маълумотларига кўра, Холанд ўйинда тўпга 22 марта тегинди - бу «Манчестер Сити»нинг бошқа футболчиларидан камроқ, шу жумладан дарвозабон Эдерсондан ҳам - 29 марта.

***

Жарима майдончаси ташқарисидан урган чиройли голи орқали Кевин де Брюйне «Манчестер Сити» таркибида ўзининг ЕЛЧдаги 14та голларидан 11-сини плей-офф босқичида урди. «Плей-офф»даги 11та гол - инглиз клубининг турнир тарихидаги энг яхши натижасидир.

 

9 май

РЕАЛ - МАНЧЕСТЕР СИТИ - 1:1 (1:0)

Мадрид. «Сантьяго Бернабеу» стадиони. 63485 томошабин.

Бош ҳакам: Артур Диаш (Португалия).

Голлар: Винисиус (36) - де Брейне (67).

Реал: Куртуа, Карвахаль, Алаба, Рюдигер, Камавинга, Модрич (Начо, 87), Кроос (Тчуамени, 84), Вальверде, Винисиус, Родриго (Асенсио, 81), Бензема.

Манчестер Сити: Эдерсон, Уокер, Рубен Диаш, Аканжи, Стоунз, Гюндоган, де Брюйне, Грилиш, Бернарду Силва, Родри, Холанд.

Огоҳлантиришлар: Кроос (45), Анчелотти (68), Камавинга (79) - Гюндоган (71), Бернарду Силва (86).

Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси - Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»).

Жавоб ўйини - 17 май (чоршанба)

10 май

МИЛАН - ИНТЕР

Жавоб ўйини - 16 май (сешанба)

ТЎПУРАРЛАР:

Холанд (Манчестер Сити) - 12та

Салоҳ (Ливерпуль) - 8та

Мбаппе (ПСЖ) - 7та

Винисиус (Реал) - 7та

Жоау Мариу (Бенфика) - 6та

Жиру (Милан) - 5та

Родриго (Реал) - 5та...

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.