Эдерсон «Ал-Наср»га ўтмоқда

Эдерсон «Ал-Наср»га ўтмоқда

Бразилия терма жамоаси ва Англиянинг «Манчестер Сити» клуби дарвозабони Эдерсон фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

Криштиану Роналду фаолияти юритаётган «Ал-Наср» клуби бразилиялик футболчига таклиф жўнатган. Саудия клуби Эдерсонга 2 йил учун 60 миллион евро таклиф қилган. Дарвозабон шахсий келишувга эришган. «Сити» ҳам посбоннинг кетишига қаршилик қилмоқчи эмас. Эслатиб ўтамиз, Эдерсоннинг «шаҳарликлар» билан шартномаси 2026 йил якунига етади. У ўтган мавсум «Манчестер Сити» таркибида 43 ўйинда майдонга тушган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.