Суперлига, 11-тур: «Нефтчи» ўз уйида ва «Андижон» эса сафарда дуранг ўйнади
Хабарингиз бор, бугун Суперлигамизда 11-тур баҳслари давом эттирилди.
Олдин хабар берганимиздек, кеча УЕФАнинг 2-+рафамли турнирининг финал ўйини бўлиб ўтди.
Бинобарин, Европа Лигаси финалида «Аталанта» 51 ўйиндан бери ютқазмаётган «Байер» дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди. Барча голлар Англияда туғилган асли нигериялик ҳужумчи Адемола Лукман ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа Бергамо клуби ўз тарихида илк бор еврокубокларда зафар қучди. Энг қизиғи, 1963 йил (улар Италия кубогини қўлга киритишганди) дан буён Бергамо клуби илк марта шундай ғолиблик нашидасини суришди. Бир сўз билан айтганда жорий мавсум("А серия")да совринли ўринларга курашаётган Пье́ро Гаспери́ни шогирдлари кутилмаган зафарни тантана қилишди.
Зотан, Хаби Алонсо жамоасининг эса мағлубиятсиз серияси барҳам топди — требл қайд этилмайдиган бўлди.
Айтганча, Лукман — УЕФА Кубоги/Европа Лигаси финалида ҳет-трик қайд этган иккинчи футболчи бўлибди. Биринчиси 1975 йилда Юпп Ҳайнкес («Боруссия» М) эди.
Европа Лигаси. Финал
АТАЛАНТА — БАЙЕР 3:0 (2:0)
22 май. Дублин. Стадион "Авива". 47135 тамошабин
Голлар: Лукман (12, 26, 75).
Аталанта – Муссо, Заппакоста (Ҳатебур, 84), Жимсити, Колашинац (Скалвини, 46), Ҳин, Ружери (Толой, 90+1), Копмейнерс, Эдерсон, де Кетеларе (Пашалич, 57), Лукман, Скамакка (Туре, 84).
Байер – Коварж, Станишич (Бонифасе, 46), Та, Тапсоба, Инкапиэ, Грималдо (Гложек, 69), Фримпонг (Телла, 81), Жака, Паласиос (Андрих, 68), Виртц (Шик, 81), Адли.
Огоҳлантиришлар: Жимсити (22), Виртц (35), Скамакка (35), Заппакоста (60), Тапсоба (67), Копмейнерс (70), Андрих (73).
Хабарингиз бор, бугун Суперлигамизда 11-тур баҳслари давом эттирилди.
«Ренн» футболчиси Дезире Дуэ фаолиятини гранд клублардан бирида давом эттириш имконига эга бўлди.
«Эвертон» ҳимоячиси Жаррэд Брэнтуэйт фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттиришга розилик берди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789