Суперлига,12-тур: «Сўғдиёна» ҳам 3-ўринга кўтарилди ва...

Суперлига,12-тур:  «Сўғдиёна» ҳам 3-ўринга кўтарилди ва...

Олдин маълум қилганимиздек, бугун Ўзбекистон чемпионатида 12-турнинг сўнгги 2 учрашуви ўтказилди.

Жумладан, Вадим Абрамов раҳбарлигидаги «Динамо» (14, 9-ўрин) чими янгиланган стадионидаги илк ўйинини «Андижон»га (16, 6-ўрин) қарши ўтказиб дуранг натижа қайд этди. 
Иван Бошковичнинг «Сўғдиёна» (20, 3-ўрин)си эса Тошкентда «Локомотив»ни (9, 12-ўрин) мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилди. Бир сўз билан айтган жиззахликлар ҳам совриндорлар қаторидан жйо олишга чоғландилар... 


Суперлига. 12-тур. 22 июн

ДИНАМО — АНДИЖОН 1:1 (1:0)

Голлар: Анвар Ҳожимирзаев (37) — Бектемир Абдуманнонов (69). 

Динамо — Равшан Ягудин, Улуғбек Абдуллаев, Одил Абдумажидов, Франсис Нарх (Ҳумоюнмирзо Иминов, 63), Хислат Халилов (Дамир Темиров, 72), Жоэл Кожо, Салим Мустафоев, Ратинио, Анвар Ҳожимирзаев, Санжар Шоаҳмедов (Эммануэл Ягр, 63), Душан Мийич.

Андижон — Элдор Адҳамов, Абдувоҳид Ғуломов, Шерзод Эсанов, Леван Арвеладзе, Сардор Азимов, Владимир Бубаня, Фарҳод Соҳибжонов, Муҳаммадкарим Тоиров (Илҳом Абдиғаниев,46), Ислом Маматказин, Бектемир Абдуманнонов (Шаҳром Самиев, 75), Рустам Турдимуродов.

Огоҳлантиришлар: Арвеладзе (45+2), Азимов (54), Эсанов (62), Ратинио (80). 

Четлатиш: Маматказин (90). 


ЛОКОМОТИВ — СЎҒДИЁНА 1:2 (0:0)

Голлар: Иван Рогач (61) — Олег Зотеев (52), Шоҳрух Абдураҳмонов (71). 

Локомотив — Суҳроб Султонов, Абдулазиз Абдурашидов, Иван Рогач, Дилшод Комилов, Жасур Ҳакимов, Санжар Турсунов, Абдуллоҳ Йўлдошев, Собит Синдаров, Анзур Исмоилов (Шоҳрух Худойбергенов, 69, Иван Булатович, 81), Абубакрризо Турдиалиев (Иззатилла Абдуллаев, 90), Лазиз Мирзаев (Муҳаммаданас Ҳасанов, 90).

Сўғдиёна — Милан Митрович, Сардор Қулматов, Ислом Қобилов, Алишер Салимов (Жасур Ёқубов, 57), Владимир Йовович, Зоран Петрович, Люпчо Дориев (Самандар Синдаров, 90+2), Хондамир Мустафоқулов, Станислав Андреев (Шоҳрух Абдураҳмонов, 60), Нодир Сойибов, Олег Зотеев.